Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Қирғизистон футбол федерацияси делегацияси «Бунёдкор»га ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -

Куни кеча Қирғизистон Республикаси делегацияси «Бунёдкор» футбол клубига ташриф буюрди.

Делегацияга Қирғизистон Республикаси футбол федерацияси вице-президенти Достонбек Қўноқбоев раҳбарлик қилди. Қирғизистон делегациясининг «Бунёдкор»га ташрифидан асосий мақсад, академия фаолиятини ўрганиш, стадионни кўздан кечириш ва умумий маънода клубнинг ички структураси билан танишиш эди. Боиси, яқин йилларда Бишкекда ҳам «Бунёдкор»га ўхшаш замонавий стадион ва Миллий футбол академияси қурилиши режалаштирилган. Шунинг учун «Бунёдкор»га ташриф буюрган делегация таркибидан Бишкек шаҳри ҳокими ўринбосари, архитектура бошқармаси раҳбари каби юқори лавозимдаги шахслар ҳам жой олди. 

Меҳмонлар ташрифни «Бунёдкор» футбол академиясидан бошлашди. Қирғизистон делегациясини академияда «Бунёдкор» футбол клуби Бош директори вазифасини бажарувчи Улуғбек Мирзаев, академия директори Вадим Шодиматов ва жамоанинг бошқа расмий шахслари кутиб олди. Меҳмонлар академиямиздаги ўқув хоналари, қишги машғулот ҳамда тренажёр зали, тиббиёт бўлими ва ошхонаси билан яқиндан танишишди. Академия ходимлари қирғизистонлик меҳмонларга ҳар бир бўлимнинг иш тартиби бўйича тўлиқ маълумот берди. Хусусан, меҳмонлар тарбияланувчиларимизнинг қайси йўналишлар бўйича билим олишидан тортиб, қандай таомлар танаввул қилиш-ю, қачон машғулотлар ўтказиши ҳамда тиббий ҳолатининг назорати бўйича ҳам ўзларига керакли маълумотларни олишди. 

Шундан сўнг Қирғизистон делегацияси «Бунёдкор» стадионига ташриф буюрди. Бу ерда меҳмонларни стадион директори Воҳид Зокиров ва бошқа ходимлар кутиб олди. Меҳмонлар стадионнинг ечиниш хоналари, мартабали инсонлар учун ажратилган хоналар, ресторан, музей ва албатта майдоннинг ўзини кўздан кечиришди. Табиийки, стадион, ундаги шароитлар, мухлислар учун яратилган қулайликлар бўйича тўлиқ маълумотлар берилди. 
 
Қирғизистон делегацияси таркиби
1. Қўноқбоев Достонбек Турсуналиевич – Қирғизистон футбол федерацияси вице-президенти
2. Абиров Жонибек Болотбекович - Бишкек шаҳри кенгаши спикери
2. Жакишов Руслан Шерғозиевич - Бишкек шаҳри кенгаши вице-спикери
3. Қодиралиев Асилбек Мэлсович - Ота-Юрт Республика фракцияси етакчиси 
4. Аматов Рисбой Аматович - Онугуу-Прогресс фракцияси етакчиси 
5. Докенов Эрнис Шарапидинович - Бишкек шаҳри кенгаши депутати
6. Бакетаев Алмаз Кушбекович - Бишкек шаҳри биринчи вице-мэри
7. Алимкулов Азиз Эсенбекович - Бишкек шаҳри вице-мэри
8. Усубалиев Болот Абдилдабекович – Бишкек бош архитектура бошқармаси бошлиғи ўринбосари 
10. Рустам Жанибаев – Қирғизистон футбол ассоциацияси раиси

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 08:40, 29.11.2019.
Ўқилди: 3695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.