Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Ханс Флик Бундеслиганинг 13-тур доирасида "Байер" клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Байер" – жуда кучли жамоа, позицион яхши ўйин намойиш этишади, ҳимоя чизиғида мукаммал ўйин намойиш этишади. Уларнинг ўйин услуби бизникига ўҳшаб кетади. Шу боис, олдимизда бизни қизиқарли учрашув кутиб турибди. Биз ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик.Йиғилишимих одатий йиғилишларидан кўра кўпроқ давом этди. Бу бизнинг “Байер” билан бўладиган учрашувга қанчалик жиддий қараётганимиздан далолат беради. Бу клуб яхши ўйин намойиш этмоқда ва рақибларни мағлуб этмоқда. Улар жасорат билан ўйин намойиш этишади", - деди Флик "Бавария" расмий сайтига.













