Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Суперлига, 26-тур. «Андижон» - «Қизилқум» (таркиблар)

Баҳо:
+1 | -

Бугун Андижон шаҳридаги марказий "Соғлом Авлод" стадионида "Coca Cola" Суперлигасининг 26-тур доирасида бўлиб ўтадиган "Андижон" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги учрашув давом эттирилади.

Аслида учрашув кеча бўлиб ўтиши керак эди. Аммо, учрашувнинг 52-дақиқасида туманнинг кескин қуюқлашиб кетганлиги сабабли, кўриш даражаси пастлаб кетди ва учрашув расмийлари Регламентга асосан ўйинни 30 дақиқага қолдиришди.

Аммо, орадан 30 дақиқа ўтгач, вазият яхшиланмади, натижада яна 30 дақиқа кутилди. Бироқ, туман қуюнлашгани сари қуюнлашдики, аммо, кўтарилмади.

Натижада учрашув назоратчи, комиссари ва бош ҳаками ЎзПФЛдаги расмийлар билан маслаҳатлашган ҳолда, ҳар икки клубга ўйинни 1 декабрь соат 12:00да давом эттириши таклифини ўртага ташлади. Клублар бунга розилик беришди ва шу тариқа ўйин қолдирилди.

Бугун соат 12:00да "Андижон"-"Қизилқум" жамоалари ўртасидаги учрашув "Соғлом Авлод" стадионида соат 12:00да ўйиннинг 52-дақиқасидан давом эттирилади.

Кеча сотиб олинган чипталар ўз кучида қолади ва стадионга бемалол кириш мумкин.

Жамоаларнинг кечаги ўйин учун тақдим этилган бошланғич таркиблари ўзгармайди.

Суперлига, 26-тур.
«Андижон» - «Қизилқум» - 0:0 (52-дақиқадан сўнг)
"Андижон": Акмал Ортиқов, Бобуржон Акбаров, Ильдар Маматказин, Хушнуд Авилов, Фарҳод Мирахматов, Фарҳод Бекмуратов, Дилшод Раҳматуллаев, Қаҳрамов Баҳодиров, Абдураҳмон Абдулҳақов, Рўзимбой Аҳмедов, Шаҳзодбек Убайдуллаев.
"Қизилқум": Артём Макосин, Акмал Рустамов, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Петер Стевен, Муҳсинжон Убайдуллаев, Азизбек Усмонов, Руслан Магдиев, Воҳид Шодиев, Мате Ватсадце, Достон Ибрагимов.
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Ришат Нугманов, Шохрух Аъзамов, Абдурашид Худайберганов.
Назоратчи: Андрей Тамбовцев.
Комиссар: Ойбек Юнусов

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 11:10, 01.12.2019.
Ўқилди: 1725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7911]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4557]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3465]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3448]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3065]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2509]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1789]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1769]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1706]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1661]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик