Бугун тонгда ўз якунига етган тақдирлаш маросимидан сўнг, Виржил ван Дейк «Мундо Депортиво» нашри учун кичик интервью бериб ўтди.
— Бу мавсумда Месси «Олтин тўп»га лойиқ деган эдинг?!
— Очиғи, ҳаммаси шундай бўлишини бошидан билган эдим ва руҳан бу вазиятга тайёрман. Мен ўз фикримда охиригача қоламан.
— Месси ҳақида айтган сўзларининг сенинг зарарингга ишламадими?
— Йўқ, мен бундай ҳисобламайман. Ўз-ўзини алдашдан фойда йўқ. Месси қўлга киритган «Олтин тўп»ларнинг сони барча саволларга жавоб беради. У худди мен каби фантастик мавсумни ўтказди. Айнан шу сабабли мен бир нечта номинацияларда ғолиб чиқишга ва ушбу сўровномада кўп овоз тўплашга муваффақ бўлдим. Очиғи, қарор қабул қилиниб бўлган ва буни муҳокама қилишдан фойда йўқ. ФИФА томонидан қабул қилган қарорга рози бўлишим шарт.