Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Роналдунинг опаси ван Дейкдан нега норози бўлди?

Баҳо:
+ | -

Роналдунинг опаси Катя Авейру "Олтин тўп"ни топшириш маросимида "Ливерпуль" футболчиси Виржил ван Дейкнинг Роналду ҳақидаги ҳазилидан норози бўлди.

Маълумот учун, ван Дейк Криштианунинг маросимга келмагани ҳақидаги саволига қуйидагича жавоб қайтарганди: "У бизга рақибми?". 

"Қандай камтарлик. Ҳа, Роналду гарчи муҳим совринларни, шахсий совринларни қўлга киритган бўлса-да, ушбу совринни олмаслиги аниқ эди. Жаноб Виржил, сиз турган жойда Роналду минг марта бўлган. Сиз яқинда кўзга кўриниб қолдингиз ва ҳеч нарса ютмадингиз, Роналду эса уч карра чемпион, энг яхши футболчи ва ўзи ўйнаган чемпионатларда тўпурар бўлган. Ўша пайтда у сиздан ёш эди.

Кейин "Реал"га ўтди ва бу клубнинг энг яхши ўйинчисига айланди. Сиз бу номни биласизми, жаноб Виржил? Катта эҳтимол билан биласиз. Чунки Роналду айнан шу клуб билан Чемпионлар лигаси финалида сизни мағлуб этди. У 5 марта "Олтин тўп" олган, терма жамоа билан айнан сиз ўйнаётган терма жамоани Миллатлар Лигасида мағлуб этган.

Жаноб Виржил, Криштиану ўтган мавсумда сиз бутун фаолиятингиз давомида қўлга киритган совринлардан кўпроқ соврин ютди. Агар сиз ҳам бирор арзирли ютуқ соҳибига айлансангиз, Роналду билан бир столда ўтирарсиз", деб ёзди Авейру. .

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 14:28, 03.12.2019.
Ўқилди: 11181 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.