Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

УЕФА ЖЧ-2022 саралаш босқичи форматини ўзгартирмоқчи

Баҳо:
+ | -

УЕФА Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионати учун Европада бўладиган саралаш босқичи формати ўзгараётганини эълон қилди.

Агар янги тизим ФИФА томонидан маъқулланса, 13та йўлланма эгаси қуйидаги тартибда аниқланади:

1. 10та саралаш гуруҳлари ғолиблари тўғридан-тўғри ЖЧ йўлланмасини қўлга киритади.

2. Қолган 3та йўлланма плей-офф баҳслари орқали ўйналади. Унда қуйидаги жамоалар иштирок этади:

- Саралаш босқичида гуруҳларда 2-ўринни эгаллаган 10та терма жамоа;
- УЕФА миллатлар лигаси-2020/21 рейтинги асосида гуруҳларнинг 2та ғолиби (саралаш гуруҳларида 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоаларни ҳисобга олмаганда).

Плей-офф босқичининг бундай аралаш тизимда ўтказишдан мақсад — Миллатлар лигаси иштирокчиларини рағбатлантириш.

Плей-офф баҳслари 3та йўлга ажратилади. Жамоалар дастлаб битта ўйиндан иборат ярим финал босқичидан ўтишади. Ғолиб жамоалар финалда ўйнаб, ЖЧ-2022 йўлланмасига эга бўлади. Ўйин қайси жамоа майдонида ўтишини қуръа аниқлаб беради.

Европада ЖЧ-2022 саралаш босқичи 2021 йилнинг март ойида бошланади. 2020 йилнинг куз фаслида эса УЕФА миллатлар лигаси ўйинлари бўлиб ўтади.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 00:05, 05.12.2019.
Ўқилди: 5807 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик