Олдинроқ хабар берганимиздек, пойтахтимизда Конституция байрамига бағишлаб “Бунёдкор кубоги” халқаро мусобақаси ўтказилмоқда.
Унда Азамат Абдураимов устозлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ярим финалда Андижон футбол академияси билан баҳс олиб борди. Қизиқарли кўриниш олган беллашув 4:1 ҳисобида Азамат Абдураимов шогирдлари фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа, терма жамоамиз мусобақа финалига йўл олди.
«Бунёдкор кубоги». Ярим финал
Ўзбекистон ў.т.ж. – Андижон ФА 4:1
Голлар: Муҳаммадали Ўринбоев, Шаҳзод Имомов, Исроил Турсунбоев, Муроджон Комилов.
Ўзбекистон ў.т.ж.: Умар Рустамов, Ниёрбек Ражабалиев, Азиз Тошпўлатхонов, Абдуллоҳ Омоналиев, Беҳруз Маҳмудов, Зиёд Ҳамзаев, Муҳаммадали Ўринбоев, Шаҳзод Имомов, Данила Ни, Азиз Исканов, Искандар Солиев.
Захира: Дилрух Алиев, Бобуржон Абдусаломов, Муроджон Комилов, Диёр Рашидов, Алишер Мўминов, Ровшан Хайруллаев, Ҳусан Умрзоқов, Исроил Турсунбоев.