Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Дибала Роналду тарафда

Баҳо:
+ | -

Бугун тунда Туриннинг «Ювентус» клуби Римнинг «Лацио» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу ўйин олдидан «Ювентус» клуби футболчиси ва мураббийи интервью бериб ўтди. Ушбу ўйин атрофидаги барча интервьюларни бир жойга жамлаганча эътиборингизга ҳавола этамиз.

Маурицио Сарри


Бизни бугун кучли рақибга қарши ўйин кутиб турибди. Бу учрашувда фоворитнинг ўзи йўқ. Икки жамоа ҳам бир-бири учун муносиб рақиб десак, адашмаган бўламиз. Рақиб қанчалар кучли бўлмасин, бизда ўсиш бўлаётганини кўрсатишимиз шарт. Эндиликда, кучлироқ прессинг билан ҳаракат қилишни бошладик. Шундай бўлсада, ушбу учрашувда энг муҳими концентрацияни йўқотмаслик. «Лацио»га қарши учрашув олдидан таркиб билан боғлиқ барча саволларга жавоб олганимча йўқ. Сўнгги машғулотимиздан сўнг, барчасига ойдинлик киритиб оламан.

Леонардо Бонуччи


«Интер»? Биз бошқа жамоаларнинг ўйинларини кузатиб бормаймиз. Тўғри, улар ички ва халқаро мусобақаларда ғолиблик учун кураш олиб боришларига ўрганиб қолганмиз, лекин ҳозирги ҳолатда улар билан ишимиз йўқ. Биз ўз вазифамизни бажариш билан бандмиз. Ушбу мавзуда Роналду билан ҳам суҳбатлашган эдим. Жанг ҳозирда тенг курашларда бормоқда, лекин жисмоний холат ўз сўзини айтадиган даврга келиб вазият ўзгариб кетиши мумкин. Жамоамиздаги рақибат ўсгани қувонарли холат. Де Лигт ҳам шулар жумласидан. У футболчи ва инсон сифатида ўсиб бормоқда.

Инзаги



«Лацио»нинг йўқотадиган нарсаси йўқ дейиш нотўғри. Ўйин 3 очко учун бўлади ва бу икки клуб учун ҳам бирдек муҳим. Таркибимизда муаммолар бор, лекин «Ювентус» ҳам бундан мустасно эмас. Ўйинда ғолиб чиқиш учун бизга руҳий устунлик зарур. Шунингдек, совуқ мия ва қайноқ юраг ёрдами ҳам керак бўлади. Бу учрашувда бир лаҳза ҳам эътиборни йўқотмаслигимиз шарт. Акс холда юқори темпда тўп сурувчи «Ювентус»нинг навбатдаги кучсиз рақибига айланамиз.

Пауло Дибала

Роналду аввалги даражасида эмас? Сиз ҳазиллашяпсизми? Унинг тизасида муаммолар мавжуд эди. Эндиликда барчаси бартараф этилмоқда. У яна ўз даражасига қайтишига ишончим комил. Ҳар қандай футболчининг ўйинида ўсиш ва пасайиш кузатилади. Бу одатий холат. Шунчаки, Роналду доим эътибор марказида бўлгани учун қарор ундаги вақтинчалик пасайишга катта урғу беришмоқда. Ушбу мавсумда Криш ўз даражсига қайтади ва бизга ЙЧЛда ғолиб чиқишга ёрдам беради деган умиддаман.

Чиро Имобили



Тўғри, «Ювентус» ғолиблик учун асосий даъвогар, бироқ ўйин Римда бўлиб ўтмоқда. Барчага маълум, «Олимпико»да очко олиш жуда мушкул. Бугунги учрашувни йўқори кайфиятда ўтказган холда, уйга яхши кайфиятда қайтиб кетишни режа қилганмиз.

Манба: Жизнь Футбол, Le Gazzeta Della Sport, Home Juventus.com
Киритилди: 17:32, 07.12.2019.
Ўқилди: 11560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.