“Барселона” ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппега жиддий қизиқиб қолган. Бу ҳақида El Chiringuito TV хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, каталонияликлар франциялик футболчи учун Антуан Гризманн ва Усмон Дембеле, шунингдек 120 миллион евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли Мбаппена Мадриднинг “Реал” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсум Мбаппе 14та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган ва 4та голга ассистентлик қилган.