Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК 0-0 Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум 0-0 Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

ESPN журналисти Месси нима учун “Олтин тўп”ни қўлга киритганини айтди

Баҳо:
+1 | -

Таниқли ESPN эксперти Никол “Олтин тўп” борасидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди. Ўз чиқишида Лео Мессининг бу мавсумда нақадар совринга ҳақли эканлигини исботлашга урунган қаҳрамонимиз қайсидир маънода бу ишни уддасидан чиқди.

Месси “Олтин тўп”га лойиқми? Aлбатта, лойиқ. Мен Виржил ван Дейкка қарши ҳеч нарса демоқчимасман. Сабаби, ўзимни аҳмоққа чиқаришларини истамайман. Мен фақат Месси ҳақида сўзламоқчиман. Менда Мессининг сўнгги йилларда янада яхшироқ ўйин кўрсатаётганини исботловчи далиллар мавжуд. Унинг майдондаги ҳаракатлари янада ёрқин кўриниш олмоқда. Бутун бошли “Барселона” сўнгги 10 йил давомида харид қилган футболчиларнинг деярли бирортаси ўзини оқлагани йўқ. Aгарда ушбу футболчилар ўтган мавсумда жамоаларини алмашиб ҳаракат қилишганида нима бўлар еди? Дейлик, Месси “Ливерпуль”да тўп сурганида ЕЧЛни юта олармиди? Виржил Ла Лигада “Барселона”ни ғолиб сари бошлашга қодирми? Тўғри, бу мулоҳаза холос, бироқ “Ливерпуль” Месси билан ЕЧЛда ғолиб чиқишни уддалар эди, “Барселона” еса, ички биринчиликда чемпионликни қўлдан чиқариб юборган бўлар еди.

Хўш, бу икки футболчидан қай бири ўз жамоаси учун фойдалироқ бўлди? “Ливерпуль”нинг ашаддий мухлислари ҳам жамоа Месси билан Виржилсиз ҳам кучлироқ бўлишига шубҳа қилишмайди. Католонияликлар еса, Мессисиз умуман қандай тўп суриш мумкинлигини ёдидан ҳам чиқариб юборишгани аниқ. Шунда экан, ўтган мавсумда ким қанчалар жамаоси учун муҳим фигурага айланганини сезгандирсиз? Катта эҳтимол билан кейинги мавсумда бу соврин бошқа футболчиларга топширилади.

Унинг статистикасига эътибор қаратинг! Разм солиб қарар экансиз, қаердадир хато кетган деб ўйлаб қоласиз. У бутсаларини михга илгач, биз бошқа ҳеч қачон у каби футболчини умримизнинг сўнггига қадар кўрмаслигимиз аниқ. Тўғри, иқтидорли футболчилар етишиб чиқмоқда, лекин улар Мессидан бир неча баробар ортда. Футбол ўзгариб бормоқда. Эндиликда академиялар асосан тактик футболга мослашган совуққон ва мураббий талабинигина бажарадиган футболчиларни етиштирмоқда. Улардан фойда кўпроқ бўлгани учун эмас, шунчаки, футбол тамомила ўзгариб кетгани учун. Барча Киллиан Мбаппени унинг издоши деб ўйламоқда. Балки, Мбаппе Месси ва Роналду давридан сўнг, катта саҳнага чиқар, лекин у барибир Мессининг соясида қолиб кетаверади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:44, 07.12.2019.
Ўқилди: 9207 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.