Фергюсон ёки Ҳабиб? Конор ким ғолиб чиқишини айтди
Келаси йилнинг апрел ойида бўлиб ўтиши кўзланаётган Ҳабиб Нурмагамедов ва Тони Ферюсон ўртасидаги жанг ҳақида турли таҳминлар кўпайганидан-кўпайиб бормоқда. Хўш улардан қай бири ғолибликни қўлга киритади? Бугун таниқли УФC жангчилари томонидан ушбу саволга берилган жавобларни еътиборингизга ҳавола етамиз.
Aлександр Шлименка
Тони Ҳабибга қарши жанг ўтказишга енг муносиб рақиб десам, адашмаган бўламан. У бу жангги қадар катта ва оғир йўлни босиб ўтди. Ўз вазнидаги деярли барча кучли жангчиларни мағлубиятга учратди. У чемпионлик жанггига ҳақили. Aмерикалик спортчи Ҳабибнинг аввалги рақибларидан анча ҳавфли. Хатто Конор ва Дастиндан ҳам кучлироқ. Шунга қарамай, Ҳабиб мен учун бу жангда ғолиблик учун асосий даъвогар бўлиб қолаверади. Жанг ғолиби катта еҳтимол билан очколар фарқли орқали аниқланади ва жангчилар барча раундларда фаоллик кўрсатишади. Тони ўзининг тирсаклари билан йўллайдиган зарбаларига урғу бериши аниқ. Бу еса, Ҳабибга қўшимча имконият яратади. Тони қанчалар партердан қочмасин, жанг толиқ Ҳабибнинг режаси асосида ўтишига ишончим комил.
Дастин Порье
Aгарда ушбу жанг 10 бор ўтказилса, Ҳабиб 8 бор ғалаба қозонишига аминман. Бу факт! Хатто Ҳабиб Тонини муддатидан аввалроқ мағлуб етиши ҳам ҳеч гап емас. Унинг курашдаги ҳаракатлари ажойиб. У жанг давомида истаган дақиқада ўзининг асл қудратини кўрсатган ҳолда рақибини таслим қилишга қодир. Тўғри, Фергюсонда ажойиб зарба мавжуд ва у ҳам ўз устунлигидан фойдаланишга ҳаракат қилади. Шндя екан, унда ҳам кичик бўлсада имконият мавжуд.
Кевин Ли
Бу аниқ жуда оғир жанг бўлади. Буни барча сезиб турибди. Ҳабибгнинг Дубайдаги жанги олдидан Тони исталган рақибни “чайнаб” ташлайди деган едим. Ендиликда бу борадаги қарашларим бироз ўзгарди. Мен жангда Ҳабибнинг қўли баланд келишини таҳмин қиламан.
Майкл Чендлер
Ҳабиб ва Тони янги даражага кўтарилган жангчилар. Тоғри, Тони жисмонан бақувват ва сира чарчаб қолмайди, лекин Ҳабиб кураш мактабини битирган чинакам гладиатор. Aгарда сиз унга қарши жангда партер ҳолатига тушиб қолсангиз, муаммоларингиз кўпайганини дарров сезасиз. У исталган рақибини ўз мусиқасига рақсга тушишга мажбур қила олади. Aгарда танловни амалга ошириш керак бўлса, мен Ҳабибни танлайман. Шунга қарамай, Тонини четга суриб ташлаш ҳам адолатдан емас.
Фераз Заҳави
Ушбу жангда ғолиб чиққан жангчи барча даврларнинг енг кучли йенгил вазндаги чемпиони сифатида тарихда қолади. Катта еҳтимол билан жанг икки бор ўтказилади. Биринчисидан сўнг, йенгилган рақиб реванш талаб қилиши аниқ. Менимча улар ўртасидаги иккинч жанг УФC тарихида янги саҳифани очиб беради. Ушбу тўқнашувларнинг иккисида ҳам россиялик жангчининг қўли баланд келса керак. Яна ким билади дейсиз?!
Конор Макгрегор
Жуда қийин танлов. ОчиғИ, Ҳабибнинг ғалаба қозониши ҳақиқатга яқинроқ. Бу жанг барчада катта қизиқиш уйғотиши турган гап. Ушбу тўқнашувда ғолиб чиққан спортчи кўп ўтмай мен билан тўқнаш келишдан бошқа чора топа олмайди. Менимча, жанг Ҳабибнинг ғалабаси билан якунланади. Тўғри, Тони кучли жангчи. У йиқилсада, дарров ўрнидан турадиганлар сирасига киради. У жанг давомида умуман чарчамайди, лекин мен Ҳабибни танлайман.