Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Азамат Абдураимов: «Турнир болалар учун катта мактаб вазифасини ўтаб берди»

Баҳо:
+ | -

Илк бор ўтказилган «Бунёдкор Кубоги»да ғолиб чиққан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов финал учрашувидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- «Бунёдкор» футбол клуби расмийларини йил якунида шундай турнир ташкил қилиб, муваффақиятли ўтказгани билан табриклайман! Мусобақа биз учун ҳар томонлама фойдали бўлди, дея оламан. Гарчи беш кун давомида ҳар куни майдонга чиқиш ўзига хос қийинчиликларни туғдирган бўлса-да, болалар ўзларида куч топа олишди. Бугунги финал катта босим остида ўтди. Финалга бир-бирига лойиқ жамоалар чиқди, дейиш мумкин. Яна айтиш керакки, барча жамоалар мусобақадаги иштирокидан мамнун бўлди. Турнир ҳали 15 ёшни қаршиламаган болаларга катта тажриба мактабини бажариб берди. 

Терма жамоа мусобақага қадар атиги бир марта машғулот ўтказди. Шу боис маълум қийинчиликларга дуч келдик. Боиси, болалар бир-бири билан майдонда тўп сурмаган, тушунмовчиликлар бўлиши аниқ эди. Лекин болалар мусобақа давомида энг яхши ўйинларини кўрсатишди. Терма жамоада тўп суришга лойиқлигини исботлашди. Мусобақа давомида бошқа жамоаларни ҳам кузатдик. Уларнинг таркибидаги энг яхшиларни кўз остимизга олиб қўйдик.  

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:16, 08.12.2019.
Ўқилди: 2324 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.