Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Виржил ван Дейкни ҳайратда қолдирган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги янги интервюлар тўпламини тақдим этамиз. Бугун “Ливерпуль” ва Голландия терма жамоаси етакчиси Виржил Ван Дейк томонидан эътироф этилган футболчилар ва улар ҳақида қаҳрамонимиз томонидан билдирилган энг сара фикрларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 Серҳио Агуеро

Мен ўз фаолиятим давомида кўплаб ҳужумчиларга қарши тўп суришга муваффақ бўлганман. Ҳар бир ҳужумчининг ўзига ҳос кучли ва кучсиз томонлари мавжуд. Айримлар иккинчи қаватда фаол бўлса, баъзилар дарвозага орқа ўгириб ҳам шерикларини аниқ тўп  билан таъминлай олишади. Агарда АПЛдаги ҳужумчилар ҳақида сўз борса, Агуерога алоҳида тўхталиб ўтишни хоҳлайман. У мен учун энг ноқулай рақиблардан бири. Агарда, унга қарши тўп сурсангиз, бир лаҳзага консентратсияни йўқотмаслигингиз лозим. Сиз бой берган 2 ё 3 секунд у учун вазият яртишга етарли бўлади. “Шаҳарликлар”га қарши ўйинларда айнан Агуеронинг маҳорати бизга энг кўп муаммо туғдирувчи омил десам, адашамган бўламан. Биз у билан майдон ичида рақиб бўлсакда, унинг ташқарисида яхши муносабатдамиз. Мен у билан тез-тез ижтимоий тармоқлар орқали суҳбатлашиб тураман. Дарҳақиқат, у АПЛдаги энг кучли ҳужумчилардан бири.

 

Роберто Фирмино

Ҳозирги сўзларим бироз ғалатироқ туюлиши мумкин, лекин мен ўзим бирга тўп сурган футболчилар ичида айнан Фирмонони алоҳида қайд этаман. Унинг майдондаги ўйинларини томоша қилар эканман, унга қарши тўп сурмаганимдан хурсанд бўлиб кетаман. Биласизми, у жамоадаги ҳужумчилар соясида қолиб кетгандек кўринсада, ғалаба учун жуда катта хисса қўшади. Эътибор бериб қарсангиз, унинг деярли йўқ жойдан голли вазият яратишига гувоҳ бўласиз. Бундай қобилаят исталган ҳужумчида ҳам бўлавермайди. Баъзан унинг машғулот жараёнида амалга ошираётган ҳаракатларини кўриб ҳайрон қоламан. Бундай маҳоратга эга бўлиш учун Бразилияда туғилиш лозим.

 Криштияну Роналду

Криштияну 10 йилдан бери топ даражани сақлаб келмоқда. Бунга қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Унинг теҳникаси ва жисмоний имкониятлари ҳақида узоқ сўзлаш мумкин. Унинг соғлом турмуш тарзи исталган спорт туридаги инсон учун ўрнак вазифасини ўтаб беради. Роналдунинг аслида нималарга қодир эканлигини майдонда рақиблик қилган футболчиларгина чуқур англаб етиши мумкин. Ўз кариераси давомида кўплаб совринларга эга чиққан Криш футбол тарихида ўз номини қолдиришига Шубҳам йўқ.

 Лионель Месси

Сен Мессига қарши тўп сурар экансан, ўзининг қўлидан ҳеч нарса келмайдиган ношуддек ҳис этасан. Унинг тўп билан муомила қилишига ҳавас қилмасликнинг иложи йўқ. У ўз фаолияти давомида бир футболчи орзу ҳам қилмаган барча совринларга эга чиқишга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, ўз даражасини йўқотгани йўқ. Деярли 10 мавсум давомида бир темпда савияли ўйин кўрсатиш учун катта меҳнат талаб этилади. Бундан ташқари, Месси яратган томонидан заргарона иқтидор билан сийланган. У ўз имкониятларини майдонда йиллар давомида сайқаллаб бормоқда. Унинг яна бир неча мавсум ҳозирги даражасида тўп суришига аминаман. Месси нафақат замонвий футбол, балки барча замонларнинг энг яхши футболчиларидан бири.

Роналдиньо

Роналдиньо буюк футболчи. Мен унинг ўйинларидан завқ олиб катта футболга кириб келганман. Ҳозир ҳам интернет орқали у майдонда осонлик билан амалга оширган финт ва дрибблингларни томоша қилиб тураман. Футбол оламидаги  амалга оширилган энг чиройли ҳаракатлар айнан Роналдиньо томонидан мухлисларга совға сифатида ташлаб кетилган бойлик деб ҳисоблайман. Орадан йиллар ўтган бўлсада, унинг мухлислари жуда кўплаб топилади. Ёшлик чоғларимда у билан бир жамоада тўп суриш ҳақида орзу қилар эдим. Улғайгач, у футболдан кетди мен эса турли клубларда тўп суришга мажбур бўлдим. Айни дамда футбол борасида анчагина тажриба ортирдим. Шундай қарамай, ҳали ҳамон Роналдиньо ижросидаги голларни “You Tube” орқали томоша қилиб турман. Йиллар ўтган бўлсада, унинг эркин ва енгил ҳаракатлари менга завқ улашаверади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:45, 10.12.2019.
Ўқилди: 14007 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.