Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Мбаппе ва Тухель ўртасидаги вазият таранглашмоқда

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" бош мураббийи Томас Тухелнинг иш услуби туфайли клуб яна бир етакчисидан айрилиши мумкин.

"Пари Сен-Жермен"нинг сўнгги 2та ўйинида Мбаппенинг захирага олиниши Килианнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Айниқса, Монпельедаги ўйиндан кейин 20 ёшли футболчининг сабр косаси тўлди. Франциялик футболчи майдонни тарк этиш чоғида мураббий унинг ёнига келиб, ўз қарорини тушунтирмоқчи бўлди. Аммо Мбаппе ошкора тарзда мураббийдан юз ўгирди ва унга эътибор қаратмасликка ҳаракат қилди.

Неймар ва Мбаппе билан юзага бундай вазиятлар туфайли Тухель ўз "курси"сини йўқотиш хавфи остида қолди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар тарқатди.

Бундан ташқари, Тухелнинг футболчига ёш болага қарагандек муносабатда бўлиши ва омма олдида уни тарбиялашга уриниши Мбаппега ёқмаяпти. Килиан ўзини юлдуз деб ҳисоблайди ва захирага олинишни ўзига нисбатан ҳақорат деб ҳисобламоқда.

Германиялик мутахассис эса ўз услубида қатъий қолмоқда ва ҳеч бир ўйинчига имтиёз бермоқчи эмас. Тухелнинг фикрича, Мбаппе янада ўсишга эриши учун футболчи катта иштиёқ билан ишлаши керак.

Мураббий ва футболчи ўртасидаги зиддият "ПСЖ" раҳбариятини хавотирга солмоқда. Парижликлар спорт директори Леонардо эса юз берган воқеалар туфайли Килиан янги шартнома имзолашдан бош тортиши ва натижада "Реал"га ўтиб кетишидан хавфсирамоқда.

Агар можарога барҳам берилмаса, "ПСЖ" раҳбари Мбаппе ёки Тухелдан бирини танлашига тўғри келиши мумкин.

Манба: football24.ua
Киритилди: 20:45, 10.12.2019.
Ўқилди: 8494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.