Кириш Регистрация
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония 1-0 Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея 1-0 БАА
16/04 20:30 Ироқ 0-2 Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони 4-2 Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

ЕЧЛ. «E» гуруҳи. «Ливерпуль» ва «Наполи» кейинги босқичга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг «Е» гуруҳида сўнгги тур ўйинлари якунига етди. Мусобақанинг амалдаги ғолиби — "Ливерпуль" учун, клуб бош мураббийи Юрген Клопп таъкидлаганидек, "Зальцбург"га қарши ўйин финалга тенг бўлди. Агар австрияликлар ғалаба қозонишса, мерсисайдликлар гуруҳ босқичидаёқ турнир билан хайрлашишларига тўғри келар эди.

Биринчи бўлим қарама-қарши ҳужумлар остида ўтди. Аксарият вазиятларда дарвозабонлар — Станкович ва Алиссон сэйв намойиш қилишларига тўғри келган бўлса, баъзи вазиятларда зарбаларга аниқлик етишмади.

Баҳснинг 57-дақиқасига келиб, ниҳоят, ҳисоб очилди. Мане чап томондан жарима майдонига кириб, дарвоза яқинига узатма берди. Наби Кейта бош билан дарвозани ишғол қилди. Майдон эгалари ҳали ўзларига келиб улгурмасидан аввал Салоҳ яккама-якка вазиятга чиқиб, иккинчи тўпни рақиб дарвозасига жойлади.

Ушбу голлар амалда "Зальцбург"ни таслим қилди ва учрашувнинг қолган дақиқалари тўлалигича "Ливерпуль" футболчилари назорати остида ўтди ва Клопп шогирдлари ғалабани сақлаб қолишди.

"Наполи" сўнгги турда ўз уйида "Генк"ни қабул қилиб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинда Аркадиуш Милик "хет-трик"ни расмийлаштирди.

Шу тариқа, "Ливерпуль" биринчи ўрин, "Наполи" эса иккинчи ўрин билан нимчорак финалга йўл олди.

Европа чемпионлар лигаси,
"H" гуруҳи, 6-тур
Наполи Италия – Генк Бельгия 4:0 (3:0)
Голлар: 1:0 – 3 Милик, 2:0 – 26 Милик, 3:0 – 38, пенальти Милик, 4:0 – 74, пенальти Мертенс.
Наполи – Мерет, Мариу Руй, Манолас, Ди Лоренцо, Кулибали, Фабиан Руис, Зелиньски (Гаэтано, 72), Аллан, Кальехон (Льоренте, 79), Милик (Лосано, 78), Мертенс.
Генк – Вандевордт, Мэле, Деваст, Лукуми, Де Норре (Нето, 82), Грошовски, Берге, Ито (Хаджи, 72), Пэйнтсил, Саматта (Бонгонда, 63), Онуачу.
Огоҳлантиришлар: Вандевордт (36), Де Норре (74), Мариу Руй (80), Кулибали (87), Пэйнтсил (88).
 
Ред Булл Австрия – Ливерпуль Англия 0:2 (0:0)
Голлар: 0:1 – 57 Кейта, 0:2 – 58 Салоҳ.
Ред Булл – Станкович, Ульмер, Кристенсен, Вебер, Онгене, Мвепу, Собослаи (Ашимеру, 90), Юнузович (Дака, 68), Хван Хи Чхан, Холанд (Окугава, 75), Минамино.
Ливерпуль – Алиссон, Ловрен (Гомес, 53), Александер-Арнолд, Робертсон, ван Дейк, Хендерсон, Вейналдум, Кейта (Ориги, 87), Мане, Салоҳ, Фирмино (Милнер, 75).
Огоҳлантириш: Мане (51).

ЖамоаЎйин Ю   Д  Мағ-т  Т - Н  Очко
1 Ливерпуль 6 4 1 1 13-8 13
2 Наполи 6 3 3 0 11-4 12
3 Зальцбург 6 2 1 3 16-13 7
4 Генк 6 0 1 5 5-20 1

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:44, 11.12.2019.
Ўқилди: 3504 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.