Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ЎФА, ПФЛ ва «Спорт» телеканали ишчи гуруҳи Қўқонда бўлди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда VAR (Video Assistant Referee – видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Шу боисдан кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган. ЎФА ва ПФЛ мутахассислари, клублар вакиллари, стадионлар раҳбарлари ҳамда Спорт телеканали вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, мамлакатимиздаги стадионларнинг VAR тизимидан фойдаланишга тайёргарлиги ўрганилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун ишчи гуруҳ Қўқондаги "Марказий" стадионида бўлди. Ташрифдан мақсад стадионда VAR тизимини ишлатиш учун мавжуд шарт-шароитларни кўздан кечириш ҳамда бу борада стадион ва клуб ходимлари билан суҳбат ўтказиш эди.

“Марказий” стадионда VAR тизимини ишга тушириш учун қилиниши лозим бўлган ишлар борасида маслаҳат ва тавсиялар  берилди. Шунингдек VAR тизимида кўплаб камералар билан ишлаш учун қўшимча қулайликлар яратиш, видео ёрдамчи хакам учун алоҳида хона ажратилиши лозимлиги борасида стадион ва клуб вакиллари билан суҳбат ўтказилди.

Спорт телеканалининг вакиллари стадионда камералар ўрнатиладиган махсус жойларни танлаш, уларни стандарт талаблар асосида жиҳозлаш бўйича таклифларини билдиришди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:05, 13.12.2019.
Ўқилди: 2179 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6852]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3775]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3292]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3138]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3084]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2452]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2251]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1568]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1514]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1424]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик