Ҳабиб сен Россияда илк бор ўз спорт комплексингни очдинг. Шу ҳақида батафсил маълумот бериб ўтсанг?!
Бу ерда аралаш қоидалар бўйича жанг, кураш, греплинг, жанговор САМБО ва шунга ўхшаш бошқа якка кураш спорт турларидан сабоқ олиш имкони мавжуд. Тўгаракларда бир вақтнинг ўзида 200 тадан ошиқроқ спортчи шуғулланиши мумкин. Атайин катта майдонни ўз ичига олган жойни танлаганмиз.
Бу зални сен Америкада шуғулланаётган “АКА” залли билан солиштирсак, қай бири қулайроқ?
Албатта, “АКА” бироз яҳшироқ имкониятларга эга. Бундан ташқари, шаҳар марказида жойлашган. Менимча, уларни солиштириш тўғри эмас. Мен ўзим учун қандай қулайликлар лозим бўлса, барчасини яратишга ҳаракат қилдим. Соддароқ қилиб айтганда, ўзим учун нимани раво кўрсам, шу ерда ҳам шундай шароитларни яратишга ҳаракат қилдик.
Тони жанг борасида шартнома имзолагани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Нима учун барчаси расман эълон қилинмаяпти?
Расмий хабарларни кутишнинг нима кераги бор? Бу энг кутилаётган жанг эди. Мен ҳам у ҳам жанг борасида шартномага қўл қўйиб бўлганмиз. Одамлар ҳам бу жангни кутиб чарчаб кетишган бўлса, ажаб эмас. Иккимиз ўртасидаги жанг 2 бор бекор қилингани учун, баъзилар бу жанг бўлишига ишонмай ҳам қўйгани аниқ. УФCтез орада бу ҳақида расман эълон қилиши керак. Айни дамда, улар жангдан олдинги матбуот анжуманларини уюштириш ҳақида бош қотиришмоқда. Мен эса, машғулотларни бошлаб юбордим ва жангги тайёргалик кўряпман. Келаси йили матбуот орқали жанг катта кўламда реклама қилиниши кутилмоқда.
Бундан аввалги жанглардан фарқли ўлароқ, бу жанг учун қаттиқроқ машғулот ўтказяпсизми?
Машғулотларга зўр беряпмиз. Ҳар бир жангимдан сўнг, мен тажрибалироқ бўлиб боряпман. Буни рад этиб бўлмайди. Шунингдек ҳозир 31 ёшман ва бу менинг жисмоний имкониятларимнинг чўққиси дегани. Албатта, қолган жанглардан фарқли ўлароқ, кучлироқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламан. Рақиб анча жиддий.Очиғини айтсам, бундан аввалги рақибларимга қарши жанг олдидан менга мана шундай мотиватсия етишмаган эди. Поре, Барбоза, Конорга қарши баҳсларда совуққонлик билан ғалаба қозонган эдим. Эндиликда ичимда олов ёнмоқда.
Мухлислар аввалги жанглер сингари буниси ҳам барбод бўлишидан қўрқишмоқда. Жароҳатлардан эҳтиёт бўлиш учун чорлар қўллаяпсанми?
Айни дамда, дадам барча бошқа спорт ўйинларини маън этганлар. Ҳозир бор эътиборимни тўлиқ жангги тайёргарликка қаратганмиз. Хатто, баскетбол ҳам ўйнашга руҳсат беришмаяпти.
Сен Тонига қарши жанг учун 4 бор тайёргарлик кўрдинг. Эндиликда, яна ўша услубдан фойдаланасами, ёки барчаси ўзгардими?
Ҳеч нарса ўзгармайди. Шунчаки, ёндашув ўзгариши мумкин. Инсон имкониятларининг чегараси йўқ. У ривожланишдан тўхтамаслиги мумкин. Мен 28 та жангда ғолиб чиқдим ва ўз камаримни икки бор ҳимоя қилдим. Шунга қарамай, мухлисалр мендан 3 кейин эса, 4 ҳимоя жангини кутишади. Унга қадар енгил вазнда бошқа бир кучли жангчи пайдо бўлади ва менга уни рўбаро қилишади ва шундай давом эттаверади. Барчани ҳайратда қолдиришнинг иложи йўқ деб ҳисоблайман