Англия чемпионатининг 17-тури доирасида иккита ўйин якунига етди.
"МЮ" ўз уйида "Эвертон"ни қабул қилиб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Баҳснинг 36-дақиқасида тўп Линделёфга тегиб, манкунианликлар дарвозасидан ўрин олди. Ўйин тугашига 13 дақиқа қолганида Мэйсон Гринвуд ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди.
Моуриньо бошчилигидаги "Тоттенхэм" сафарда "Вулверхэмптон" клуби меҳмони бўлди. Баҳснинг 8-дақиқасидаёқ Лукас Моура ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса "бўрилар" ярим ҳимоячиси Траоре мувозанатни тиклади. Ўйин қўшиб берилган дақиқаларда эса Ян Вертонген "Тоттенхэм"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
Бугунги натижалардан кейин "Тоттенхэм" ўз очколарини 26тага етказиб, "МЮ"дан ўтиб кетган ҳолда 5-ўринга кўтарилиб олди. Сульшер жамоаси эса 6-ўринга тушиб қолди.
АПЛ, 17-тур
Вулверхэмптон – Тоттенхэм 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 8 Лукас Моура, 1:1 – 67 Траоре, 1:2 – 90 Вертонген.
Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Кастро, Доэрти, Коуди, Моутинью, Дендонкер, Рубен Невеш, Саисс, Траоре, Диогу Жота, Хименес.
Тоттенхэм – Гассанига, Вертонген, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Дайер, Лукас Моура (Эриксен, 89), Сиссоко, Алли (Уинкс, 90), Сон Хын Мин (Фойт, 90), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Моутинью (60), Санчес (64), Кастро (65), Алдервейрелд (69), Саисс (75), Дайер (77), Кейн (83), Дендонкер (89).
Манчестер Юнайтед – Эвертон 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 36, автогол Линделеф, 1:1 – 77 Гринвуд.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Шоу, Линделеф, Магуайр, Лингард (Гринвуд, 65), Мактомини, Жеймс (Мата, 86), Фред, Марсьяль, Рэшфорд.
Эвертон – Пикфорд, Мина, Коулмэн, Динь (Бейнс, 25), Холгейт, Бернард (Кин, 70; Ньяссе, 89), Ивоби, Ришарлисон, Дэвис, Кин, Кэлверт-Льюин.
Огоҳлантиришлар: Дэвис (5), Ришарлисон (57), Линделеф (66).