Кириш Регистрация

АПЛ. «Манчестер Сити» Лондонда «Арсенал»га имконият қолдирмади

Баҳо:
+-1 | -

Англия чемпионатининг 17-тури доирасида "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилиб, қақшатқич зарбани қабул қилиб олди.

Учрашув шиддатли тарзда бошланди. Ўйиннинг 30 сониясидаёқ мезбонлар ҳисобни очишлари керак эди. Мартинелли олдинга ўтди, икки ҳимоячидан қочиб кетди ва жарима майдонига кириб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борганча зарба берди. Эдерсон эса зарбани қайтарди. Орадан 1 дақиқа ўтиб эса Кевин де Брюйне ўз имкониятидан самарали фойдаланди. Жезус чап қанотдан жарима майдони кириб, орқароққа узатма берди, бельгиялик футболчи эса пенальти нуқтаси атрофидан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди — 0:1.

Баҳснинг 15-дақиқасига келиб фарқ иккитага ошди. Кевин де Брюйне рақибнинг 3 ҳимоячиси таъқиби остида бўлаётганига қарамай чап томондан жарима майдонига кирди ва нариги томонда очиқ турган Раҳимга аниқ узатма берди. Стерлинг осонлик билан дарвозани забт этди — 0:2.

"Арсенал" бўлим давомида ҳужумкор ўйин намойиш қилди, аммо учинчи голни Гвардиола шогирдлари уришди. Учрашувнинг 40-дақиқасида Кевин де Брюйне жарима майдони ярим айланаси чизиғи устидан аниқ зарба бериб, дарвоза бурчагини ишғол қилди — 0:3.

Орадан 2 дақиқа ўтиб Кевин де Брюйне хет-трикни расмийлаштириши мумкин эди!Бельгиялик футболчининг жарима майдони ташқарисидан зарба берганидан сўнг тўп дарвозабоннинг қўлига бироз тегди ҳамда устунга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимда устунлик асосан меҳмонлар томонида бўлди. Баъзи вазиятларда улар "Арсенал"ни аяди ва ҳисоб бошқа ўзгармади.

Ушбу ғалабадан кейин "Манчестер Сити" ўз очколарини 35тага етказди ва энди 2-поғонадаги "Лестер"дан 4 очко ортда қолмоқда. "Ливерпуль" эса "шаҳарликлар"дан 14 очко олдинда кетмоқда...

Англия премьер-лигаси, 17-тур
"АРСЕНАЛ" - "МАНЧЕСТЕР СИТИ" - 0:3 (0:3)
Голлар: 0:1 – 2 де Брюйне, 0:2 – 15 Стерлинг, 0:3 – 40 де Брюйне.
Арсенал – Лено, Папастатопулос, Колашинац (Сака, 40), Чемберс, Мэйтленд-Найлз, Ўзил (Смит-Роу, 59), Гендузи, Пепе, Торрейра (Уиллок, 81), Мартинелли, Обамеянг.
Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Менди (Зинченко, 85), Уокер, Фернандиньо, Гюндоган (Маҳрез, 70), Фоден (Бернарду Силва, 56), де Брюйне, Родри Эрнандес, Стерлинг, Габриэл Жезус.
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (17), Родри Эрнандес (35), Гюндоган (61), Менди (62), Папастатопулос (72).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:21, 15.12.2019.
Ўқилди: 9695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик