Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Бугун ЕЧЛ ва Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Қуръа олдидан фойдали маълумотлар билан яна бир марта таништириб ўтамиз.

ЕВРОПА ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ

Қачон?

Қуръа ташлаш маросими 16 декабрь, душанба куни УЕФАнинг қароргоҳи жойлашган Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 16:00да бошланади. Маросим FUTBOL TV орқали жонли трансляция қилинади.

Қайси жамоалар иштирок этади

Гуруҳ ғолиби сифатида плей-офф босқичига чиққан 8та жамоа "танланганлар" сифатида 1-саватчадан ўрин олишади. Иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар эса 2-саватчага жойлаштирилади.

"Танланганлар"

"Бавария" (Германия: «B» гуруҳи)
"Барселона" (Испания: «F» гуруҳи)
"Валенсия" (Испания: «H» гуруҳи)
"Ливерпуль" (Англия, чемпион: «E» гуруҳи)
"Манчестер Сити" (Англия: «C» гуруҳи)
"Пари Сен-Жермен" (Франция: «A» гуруҳи)
"РБ Лейпциг" (Германия: «G» гуруҳи)
"Ювентус" (Италия: «D» гуруҳи)

"Танланмаганлар"

"Аталанта" (Италия, «С» гуруҳи)
"Атлетико" (Испания, «D» гуруҳи)
"Боруссия" Дортмунд (Германия: «F» гуруҳи)
"Челси" (Англия: «H» гуруҳи)
"Лион" (Франция: «G» гуруҳи)
"Наполи" (Италия: «E» гуруҳи)
"Реал" (Испания: «A» гуруҳи)
"Тоттенхэм" (Англия: «B» гуруҳи)

Қуръа тартиби

— "Танланган" жамоалар нимчорак финалнинг жавоб ўйинини ўз уйларида ўтказишади.

— Гуруҳ босқичида битта гуруҳда иштирок этган жамоалар ҳамда битта мамлакат клублари нимчорак финалда ўзаро тўқнаш келишмайди.

— Бошқа чекловлар ҳақда қуръа олдидан эълон қилиниши мумкин.

Нимчорак финал ўйинлари қачон ўтказилади

Дастлабки ўйинлар 18, 19, 25 ва 26 февраль кунлари, жавоб учрашувлари 10, 11, 17 ва 18 март кунлари ўтказилади. Барча ўйинлар Марказий Европа вақти билан 21:00да бошланади.

Чорак финал, ярим финал ва финал ўйинларига қуръа ташлаш маросими 20 март куни бўлиб ўтади.

-----------------------

ЕВРОПА ЛИГАСИ

Қачон?

Қуръа ташлаш маросими 16 декабрь, душанба куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 17:30да бошланади. Маросим FUTBOL TV орқали жонли трансляция қилинади.

Кимлар иштирок этади?

Қуръада Европа лигаси гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаган 12та жамоа, гуруҳда 2-ўринни банд этган 12та клуб ва Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаган 8та жамоа иштирок этади.

"Танланганлар"

"Арсенал" (Англия)
"Аякс" (Голландия)*
"Базель" (Швейцария)
"Бенфика" (Португалия)*
"Брага" (Португалия)
"Гент" (Бельгия)
"Зальцбург" (Австрия)*
"Интер" (Италия)*
"Истанбул Башакшеҳир" (Туркия)
ЛАСК (Австрия)
"Мальме" (Швеция)
"Манчестер Юнайтед" (Англия)
"Порту" (Португалия)
"Севилья" (Испания)
"Селтик" (Шотландия)
"Эспаньол" (Испания)

"Танланмаганлар"

"Айнтрахт" (Германия)
"Алкмаар" (Голландия)
АПОЕЛ (Кипр)
"Байер" (Германия)*
"Брюгге" (Бельгия)*
"Вольфсбург" (Германия)
"Вулверхэмптон" (Англия)
"Копенгаген" (Дания)
"Лудогорец" (Болгария)
"Олимпиакос" (Греция)*
"Рейнджерс" (Шотландия)
"Рома" (Италия)
"Спортинг" (Португалия)
"Хетафе" (Испания)
ЧФР (Руминия)
"Шахтёр" (Украина)*

* ЕЧЛдан ўтган жамоалар

Саватчаларга қандай ажратилган?

Барча иштирокчилар 2та — "танланганлар" ва "танланмаганлар" саватчаларга ажратилган. Европа лигасида гуруҳ ғолиблари ва ЕЧЛдан ўтган жамоалар орасида энг яхши коэффициентга эга бўлган 4та клуб "танланганлар" гуруҳига қўшилди.

Қуръа тартиби

— "Танланганлар" жавоб ўйинини ўз уйларида ўтказишади.

— Европа лигасини битта гуруҳда ўтказган жамоалар ҳамда бир мамлакат вакиллари ушбу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.

— "Брага" ва "Порту" стадионлари бир-бирига яқин жойлашгани учун, УЕФА регламентига кўра, улар бир кунда уй ўйинларини ўтказишлари мумкин эмас. Шу боис, қуръа натижасидан қатъи назар, "Брага" 26 февраль куни бўладиган жавоб ўйинини ўз майдонида ўтказади.

1/16 финал ўйинлари қачон ўтказилади?

Дастлабки ўйинлар 20 февраль, жавоб учрашувлари 27 февраль кунлари ўтказилади. Ўйинлар Тошкент вақти билан 22:55 ва 01:00да бошланади. Нимчорак финалга қуръа ташлаш маросими 28 февраль куни бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:32, 16.12.2019.
Ўқилди: 13082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.