"Ривер Плейт" ярим ҳимоячиси Эксекиэль Паласиос фаолиятини "Байер"да давом эттиради.
21 ёшли аргентиналик футболчи янги жамоаси билан 2025 йилгача шартнома имзолади, дея хабар беради "Байер" расмий сайти.
Паласиос Германияга 2020 йилнинг январида кўчиб ўтади.
ОАВ хабарларига кўра, трансфер суммаси 22,2 миллион еврони ташкил қилди.
Ушбу мавсумда Паласиос "Ривер" учун 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.