Кириш Регистрация

Тўққизта клубнинг ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги даромади 70 миллион евродан ошди

Баҳо:
+ | -

Швейцариянинг SwissRamble компанияси Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи якунлари бўйича клубларнинг даромадларини ҳисоблаб чиқди. Ҳисоб-китобга кўра, 7та жамоанинг даромадлари 75 миллион евродан ошган.

Ҳар бир клубга қуйидагилар учун пул мукофотлари берилиши кўзда тутилган:

— гуруҳ босқичидаги иштирок учун — 15,25 миллион евро;
— ҳар бир ғалаба учун — 2,7 миллион евро;
— ҳар бир дуранг учун — 0,9 миллион евро;
— нимчорак финалга чиққани учун — 9,5 миллион евро;
— Жамоанинг сўнгги 10 йилдаги иштирокига қараб УЕФА коэффициенти учун;
— ТВ-трансляциядан даромад;
— гуруҳ босқичидаги иштироки учун қўшимча даромад.



Даромадлар қиймати бўйича "Бавария" клуби етакчилик қилмоқда — 81.5 млн евро. Мюнхенликлар гуруҳ босқичида барча ўйинларда ғалаба қозонишди. Кейинги ўринларни "Барселона" (80,8 миллион) и "Ювентус" (80,4 миллион) эгаллаб туришибди.

Шунингдек, "Манчестер Сити" (77,7 миллион), "Ливерпуль" (75,6 миллион), "ПСЖ" (75,2 миллион), "Реал" (74,9 миллион), "Челси" (73,4 миллион евро) ва "Атлетико" (72,7 миллион) клубларининг даромадлари 70 миллион евролик маррадан ўтган.

Гуруҳ босқичида энг кам пул ишлаган жамоа Чехиянинг "Славия" клуби бўлди.

Манба: football.ua
Киритилди: 11:43, 18.12.2019.
Ўқилди: 9592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5236]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4974]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4569]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4485]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4203]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3374]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3218]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [3121]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2706]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2704]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик