Кириш Регистрация

ЕЧЛ қуръасига футболчи ва мураббийлар қандай реакция билдирди

Баҳо:
+ | -

Айни дамда ЕЧЛдаги жуфтликларнинг имкониятлари ҳақида ўз шахсий фикримиздан келиб чиққан холда кичик мақолани эълон қилганимиздан хабарингиз бор. Бугун ушбу қуръадаги жуфтликлар томонидан рақиблари ҳақида билдирилган фикр ва мулоҳазларни бир жойга жамлаганча эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Ювнетус” жамоаси спорт директори Павел Недведнинг айтишига қараганда, қуръа клуб учун омадли келди:

Биз ўтган мавсумда “Атлетико Мадрид”га тўқнаш келганимизни инобатга олсак, бу қуръадан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ. Агарда ЙЧЛнинг феврал ва март ойларига яҳш спорт формада етиб бормасангиз, ниманидир намойиш этишнинг иложи йўқ. Айни дамда бизнинг “Лион”дан кучлироқ эканлигимиз ҳақида барча сўзламоқда, бироқ барчаси феврал ва март ойларида ҳал бўлади. Бу сўзларнинг эса ҳеч нарсани англатмайди.

Бу жуфтликдан фарқли ўлароқ, “Боруссия Дортмунд” ва ПСЖ тўқшавуви катта қизиқиш уйғотмоқда. Дортмундликлар сардори Марко Ройснинг фикрича бу жуфтликда айнан улар фоворит эмуш:

Футболчилар ва мухлислар учун ажойиб тўқнашув. Бизнинг вазифамиз кейинг босқичга чиқиш.

Дортмундликлар устози Лусиен Фаврнинг фикрлари ҳам Ройсникидан қолишмайди:

Бу босқичга фақат кучлиларгина етиб келган. Ҳозирда ПСЖга қарши баҳс ҳақида бош қитиришнинг кераги йўқ деб ҳисоблайман. Барчасининг ўз вақт-соати мавжуд. Айни дамда бор эътиборимизни Бундеслигага қаратмоқчимиз. Етакчиликни ортга қайтариб олиш орқали плай-офф ўйинларига қадар яҳши спорт формасини ушлаб туриш жуда муҳим. Барча менга ПСЖнинг юлдузлари ҳақида сўзламоқда. Уларни танимайдинган мухлис бўлмаса керак. Неймар, Мбаппе… Яна қайтариб ўтаман, бизда февралда бўлиб ўтадиган ўйинларга қадар тайёргарлик кўриш учун вақт етарли. Мен жамоам билан бирга фаолият олиб бораётганимдан бахтлиман.

“Барселона”нинг доиммо ғамгин устози Эрнесто Валверденинг фикрича “Наполи”га қарши учрашувлар катта тажриба мактабини ўтаб берар экан:

Биз кучли ва қийин рақибга қарши майдонга тушамиз. Боз устига улар ўз уйида янадан ҳавфлироқ кўриниш касб этишни уддалайдиган жамоани шакиллантиришган. Бу учрашувга жамоаларнинг қандай спорт формасида етиб келишларини таҳмин қилиш жуда қийин.

Уларда Мертенс ва Инсиниа сингари ажойиб ҳужумчилар мавжуд. “Наполи” улар ёрдамида сифатли футбол намойиш этиб келмоқда. Менимча Италия клубларига қарши учрашувлар футболчилар учун катта тажрина мактаби вазифасини ўтаб беради.

“Наполи” устози Гаттузонинг фикрича, “Наполи” “Барселона”дан сира чўчимаяпти:

“Барса” буюк жамоа. Бу биз учун чинакам синов вазифасини ўтаб беиришига ишончим комил. Олдинда иккита фантастиcўйин бизн кутиб турибди.Шунга қарамай, бу ўйинларга ҳеч қандай қўрқувсиз ёндошамиз.

Френк Лемпард ҳам четда қолишни истамади:

Бу жуда аёвсиз ва яҳши қуръа бўлди десам, адашмаган бўламан. Биз ЙЧЛ гуруҳ босқичидан ўтгач, албатта кучли рақибларга тўқнаш келишимизни яҳши билар эдик. Мана энг кучлилардан бири бизнинг чекимизга тушди. Тўғри, биз аввалари кўп бор бу клубга қарши тўқнаш келганмиз, бироқ ўша учрашувларнинг барчаси тарихда қолди. Янги чақирувларга тайёрмиз!

“РБ Лейпциг» мураббийига ҳавас қилиб бўлмайди. У ўтган авлоднинг энг кучли мураббийларидан бирига қарши тактик курашга киришиши даркор. Юлиан Нагелсманнинг фикрлари билан танишинг:

“Шпорлар” ажойиб рақиб ва бизни олдида чинакам тўқнашув кутиб турибди. Бу Европанинг фантастик шаҳридан ташриф буюрадиган фантастиcрақиб. Улар сафида дунё даражасидаги бир нечта юлдузлар тўп сурибгина қолмай, бир нечта катта учрашувларда иштирок этишга муваффақ бўлишгани таҳсинга сазовар. Албатта, осон бўлмаслиги аниқ, лекин “Тоттенҳем”га қарши учрашувларни сабрсизлик билан кутяпмиз. Айниқса, рақиб бизнинг стадионга келишинни интизорлик билан кутяпмиз.

“Шпорлар” мураббийи Моуриньо эса, қуръадан мамнун. Албатта, бу босқичда улар “Барселона”, “Ювентус”, ПСЖ сингари кучли клубларга тўқнаш келишлари мумкин эди, бироқ уларга бироз тажрибасизроқ “РБ Лейпцик» тўқнаш келди:

Агарда, уларга бошқа рақиб тўгри келганида, омад келган бўлар эди. Менимча “Рб Лейпциг” жамоаси Лондонда меҳмон бўлишларидан хурсанд бўлишмоқда. Шу йўсинда рақибларимиз биз ҳақимизда янада яҳшироқ маълумотларга эга бўлишлари мумкин. Айни дамда бизда сифатли таркиб мавжудлигидан хурсандман.

Юрген Клопп башоратчиликда ўзини синаб кўриши мумкин:

Аслида қуръа олдидан бизга Мадрид жамоаларидан бири тўқнаш келишини таҳмин қилган эдим. Шундай ҳам бўлиб чиқди. Бу шаҳар борасида бизда ширин хотиралар мавжуд. Боз устига, биз эндиликда “Атлетико”га қарши учрашувларда майдонга тушамиз. Қийин учрашувлар бўлиши аниқ. Албатта, жаноб симионе қуръа уларга “Ливерпуль”ни тақдим этгани учун хонада қувонганидан югуриб кетмагани аниқ. Бу жамоа стадионида менинг ҳаётимдаги энг қувончли ўйинлардан бири бўлиб ўтган. Шундай бўлсада, бу сафар бу стадионда бор кучимизни ташлаб кетишимиз шарт. Кейинчалик “Атлетико” “Энфилд”га ташриф буюради. Яна бир ажойиб стадион!

Диего Симионе

Албатта, қуръадан кўнглим тўлди дейишга эрта. Нима бўлган тақдирда ҳам Европа чемпионларига муаммолар туғдиришга ҳаракат қиламиз. Бир неча ойдан сўнг, ким қандай формада бўлишини таҳмин қилиш қийин. Шундай экан, бор эътиборимизни “Ливерпуль”га қарши ўйинларга қаратамиз. Бу футбол унда ҳеч ким мағлубиятдан суғурталанманган. “Ливерпуль” жамоси ҳам шулар жумласидандир!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:04, 19.12.2019.
Ўқилди: 9401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.