Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

А серия. «Наполи» сўнгги дақиқада гол уриб, ғалабасиз серияга чек қўйди (видео)

Баҳо:
+ | -

Гаттузо бошчилигидаги "Наполи" Италия чемпионатининг 17-тури доирасида "Сассуоло" клуби меҳмони бўлиб, жуда қийин ғалабани қўлга киритди.

Биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Ҳамид Траоре меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, "Сассуоло"ни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи таймда эса устунлик тўлалигича неаполликлар томонида бўлди. Улар 57-дақиқада Алланнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларига келиб Гаттузо шогирдлари босимни ошириб боришди. 78-дақиқада Хосе Кальехоннинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб "Наполи"нинг голини VAR бекор қилди — кичик офсайд.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггиси ўтиб бораётганида меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Ди Лоренцо бош билан тўпни олис устун томон йўналтирган бўлса, у ерда Элмаз билан тўп учун кураш олиб борган Обианг ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Шу тариқа, Италия чемпионати доирасида кетма-кет 8та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Наполи", "Сассуоло" майдонидан 3 очко билан қайтадиган бўлди.

Италия А серияси, 18-тур
Сассуоло – Наполи 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 29 Траоре, 1:1 – 57 Аллан, 1:2 – 90+4, автогол Обианг.
Сассуоло – Пеголо, Пелузо, Марлон (Романья, 51), Кирьякопулос, Мюльдюр, Локателли, Обианг, Данкан (Джуричич, 64), Траоре, Бога (Маньянелли, 82), Капуто.
Наполи – Мерет, Манолас, Ди Лоренцо, Мариу Руй, Луперто (Хюсай, 46), Зелиньски, Аллан, Инсинье, Фабиан Руис (Элмаз, 70), Кальехон, Милик (Мертенс, 77).
Огоҳлантиришлар: Мариу Руй (33), Траоре (37), Локателли (66), Элмаз (72).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:29, 23.12.2019.
Ўқилди: 2989 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.