Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Сеад Колашинац фаолиятини Италияда давом эттириши борасида Sky Sports портали хабар тарқатди.
26 ёшли босниялик футболчига “Рома” ва "Наполи" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Колашинац "Арсенал" клуби таркибига 2017 йили Германиянинг "Шальке" клубидан келганди.
Колашинацнинг транфер бозоридаги нархи 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.