Кириш Регистрация

«Локомотив» Ўзбекистонда туғилган «Ганновер» футболчисига қизиқиб қолди

Баҳо:
+ | -

Германиянинг "Ганновер" клуби ҳимоячиси Вальдемар Антон фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

23 ёшли футболчига Москванинг "Локомотив" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда championat.com хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, "Локомотив" устози Юрий Сёмин ҳимоя қўрғонини айнан Вальдемар Антон билан кучайтирмоқчи. Томонлар ҳозирча келишувга эришганлари йўқ.

Маълумот учун, Антон ҳозирда "Ганновер" клуби сафида иккинчи Бундеслигада тўп сурмоқда. Ушбу мавсумда Вальдемар 16 ўйинда майдонга тушган бўлиб, унинг жамоаси 18 жамоа орасида 13-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вальдемар Ўзбекистонда туғилган бўлиб, ўз вақтида Германияга кўчиб ўтган.

Манба: championat.com
Киритилди: 15:01, 26.12.2019.
Ўқилди: 5760 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.