Лондоннинг “Вест Хэм” клуби вингери Андрей Ярмоленко яна жароҳат олди.
Маълумотларга кўра, украиналик футболчи оёғининг сон қимидан жароҳат олган. 30 ёшли футболчи 3-4 ҳафтани ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Ярмоленко “Вест Хэм” сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва1та голга ассистентлик қилган.