Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Янги Месси нега “Барселона”ни тарк этганини айтди (интервю)

Баҳо:
+ | -

“Барселона” академиясида тўп суришига қарамай, катта машхурликка эришга Хави Симонс ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Мутахассислар томонидан янги Месси бўлиши таҳмин қилинаётган голландиялик ёш футболчи айни дамда Парижнинг ПСЖ клуби академиясида таҳсил олмоқда. Бугун ушбу иқтидор эгаси билан уюштирилган суҳбатни эътиборингизга ҳавол этамиз.

Ўзи ҳақида...

Испанчада менинг исмим  Чави деб янграйди, голланд тилида эса, Хави! Мен Испанияда катта бўлганман. Жамоадошларим билан ҳам испан тилида сўзлашаман, бироқ оила даврасида голланд тилидан фойдаланаман. Мен Амстердамда таваллуд топганман. 3 ёшга тўлгач Алкантега кўчиб кетганмиз ва айнан ўша ерда футбол ҳайотимга кириб келди. Кўп ўтмай қишлоқ жамоасида шуғулланишни бошладим. Бу жуда кичик клуб бўлиб, асосан залда тўп суришга тўгри келар эди. Шунга қарамай, машғулотларимиз жуда қувноқ ўтар, сира зерикмас эдим.

Менинг дадам профессионал футболчи бўлган, акам ҳам хатто онам ҳам ўз вақтида тўп тепган. Қисқача қилиб айтганда, оила аъзоларимнинг барчаси футболга алоқадор инсонлар. 6 ёшга тўлганимда мени “Барселона” скаутлари пайқаб қолишган. Кўп ўтмай Католинияга 2 кунга дам олишга йўл олдик. Етиб боргачгина, “Барселона” билан шуғулланишим мумкинлигини айтишгани шундоқ эсимда. Жуда қувониб кетдим. Менимча исталган болакай менинг ўрнимда шундай қилган бўлар эди.

Футболдан ташқари, мактабда ҳам таҳсил оламан. Айни дамда мактаб дипломини қўлга киритиш учун имтиҳонларига тайёргалик кўряпман. Очиғи, бу ерда дўстларим кўп. Биз улар билан шахар айлангани тез-тез кўришиб турамиз. Баъзан кечки овқатни бирга қиламиз. Мен билан суратга тушадиганларни инобатга олмаса, барчаси оддий ва жуда ёқимли.

Нега "Барселона"дан кетгани ҳақида

ПСЖга янги саргузаштлар талабида бўлганим учун ўтдим. Ўйлашимча футболчи сифатида ўсишим учун бу тўғри қарор бўлди. “Барселона”да асосий урғу тўп билан муомилада бўлишга берилар эди. Бу ерда эса, бир йўлла иккита омил биринчи планда. Улардан бири тўп билан муомила қилиш бўлса, иккинчиси жисмоний тайёргарлик. Айнан шу сабабли жамоамни ўзгартирганим фойдамга ишламоқда деб ҳисоблайман. Ҳозирда янги жиҳатлар борасида ўз устимда ишлаяпман. Шундай бўлсада, мен бу ерда ҳали янгиман. Қувонарлиси шундаки, кўникиб кетишда ҳеч қандай муаммоларга учрамадим. Бу ерда ўзимни бахтли ҳис этяман.

Терма жамоа...

Ҳозирги кунда Голландия терма жамоасида тўп суряпман ва жамоанинг сардори ҳисобланаман. Асосий мақсадим терма жамоамизга фойда келтириш. Тактик жиҳатдан олиб қаралса, жамоам учун ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам фойдали бўлишга ҳаракат қиляпан. Ҳужум борасида ишлашим керак бўлган жиҳатлар етарлича топилади.

Голни нишонлаш услуби ҳақида ижтимоий тармоқларда кўплаб саволлар келиб тушишидан хабарим бор. Бунинг тагида ҳеч қандай яширин маъни йўқ. Мен 3 та бармоғимни пастга қилиб кўрсатаман. Бу мен ва мен учун жуда қадрли бўлган икки акамни билдиради. Ҳозирда улардан бири Голландияда истиқомат қилса, иккинчиси Католонияда. Мен Париждаман. Шу йўсинда уларга бўлган ҳурматимни изҳор қилишга ҳаракат қиламан.

Улғайиш даври...

Терма жамоада тўп суриш орқали инсонлар билан тил тезда тил топишиб кетишга ўргандим. Бу ерда клубдагидан фарқли ўлароқ, деярли танимайдиган футболчиларингиз билан тўп суришингиз талаб этилади. Бошида бироз қийналдим, кейин секин-аста барчаси изига тушиб кетди. Терма сафида тўп сурар эканман, янги келган футболчиларни қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигни англадим. Ана шунда улар жамоага тезроқ киришиб кетишади. Голландия терма жамоаси либосини кияр эканман, ич-ичимдан ғурур туйғусини ҳис этаман. Ўз Ватаним шарафини ҳимоя қилаётганим эса, қалбимда фахр туйғусини мавжлантириб юборади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:36, 27.12.2019.
Ўқилди: 12713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.