Қишки трансфер пайтида "Реал" ва "Тоттенхэм" футболчи алмаштириш борасида улкан ишга қўл уриши мумкин.
"El Desmarque" тарқатган хабарга кўра, "шпорлар" "қаймоқранглилар"га ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен ва 30 миллион евро таклиф қилиб, эвазига Гарет Бэйлни сўради.
Эслатиб ўтамиз, уэльслик футболчи 2007-2013 йилларда лондонликлар шарафини ҳимоя қилиб, шундан сўнг "Реал"га ўтиб кетган эди.
Эриксен ушбу мавсумда "Тоттенхэм" сафида 21та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 3та голга узатма берди. Transfermarkt уни 90 миллион евро баҳолаган. 27 ёшли футболчининг "шпорлар" билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунига етади.
30 ёшли Бэйл ушбу мавсумда "Реал" сафида 13та ўйинда иштирок этиб, 2та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt уни 40 миллион евро баҳолаган.