Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

АПЛ. «Вулверхэмптон» «Ман Сити»ни яна бир марта мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+1 | -

Англия чемпионатининг ушбу мавсумида барча нарса "Ливерпуль"нинг чемпионлиги учун қараб кетмоқда. Мерсисайдликларнинг асосий рақиби — «Манчестер Сити» "Boxing Day"нги мағлубият билан бошлади. «Вулверхэмптон» ўз уйида "шаҳарликлар"ни мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида мезбонлар олис масофадан узатма бериб, ҳужумчини яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. "Вулверхэмптон" футболчиси жарима майдонини тарк этган Эдерсоннинг устидан тўпни ошириб ўтди, аммо дарвозабон уни йиқитди. Ҳакам эса посбонга дарҳол қизил карточка кўрсатди. Серхио Агэуронинг ўрнига иккинчи дарвозабон Клаудио Браво туширилди.

Баҳснинг 21-дақиқасида Раҳим Стерлинг рақиб жарима майдони ичида йиқитилди. Ҳакам дастлаб қоидабузарлик йўқлигига ишора қилган эди. Аммо VAR билан узоқ маслаҳатлашувдан кейин пенальти белгилади. Раҳимнинг зарбасини Руй Патрисиу қайтарди, қайтган тўпни Стерлингнинг ўзи дарвозага жойлади.

Иккинчи бўлим бошида Раҳим дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқиб кетиб, тўпни посбоннинг устидан оширганча дарвозани ишғол қилди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб мезбонлар майдон марказида Стерлингдан тўпни олиб қўйишди ва Адама Траоре олис масофадан зарба бериб, ҳисобни қисқартирди.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида «Вулверхэмптон» рақиб дарвозасини 2 марта ишғол қилиб, ғалабани илиб кетди. Дастлаб Менди ўз жарима майдони ичида тўпни ҳужумчига олдириб қўйди ва дарвоза майдонига етказилган узатмани Хименес тўрга жойлади. Сўнгра мезбонлар ҳимоячиси Доэрти жамоадоши билан девор ўйнаб, жарима майдонига яқинлашди ва Месси услубида зарба йўллаб, жамоасига ғалаба келтирди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Вулверхэмптон» 30 очко билан 5-ўринга кўтарилиб олди. "Бўрилар" биринчи давра ўйинида ҳам "Сити"ни мағлуб этган эди.

«Манчестер Сити» эса 38 очко билан 3-ўринда қолди. Гвардиола жамоаси пешқадам «Ливерпуль»дан 14 очко ортда қолмоқда. Клопп жамоаси ҳисобида битта захира ўйини бор.

Англия премьер-лигаси, 19-тур
Вулверхэмптон – Манчестер Сити 3:2 (0:1, 3:1)
Голлар: 0:1 – 25 Стерлинг, 0:2 – 50 Стерлинг, 1:2 – 55 Траоре, 2:2 – 82 Хименес, 3:2 – 89 Доэрти.
Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Дендонкер, Коуди, Саисс, Доэрти, Рубен Невеш, Моутинью, Кастро (Рубен Винагре, 73), Траоре, Хименес (Беннетт, 90), Диогу Жота (Нету, 79).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Фернандиньо, Менди, Родри Эрнандес, Бернарду Силва, Марез (Эрик Гарсия, 46), де Брюйне (Гюндоган, 67), Стерлинг, Агуэро (Браво, 14).
Огоҳлантириш: Отаменди (60).
Четлатиш: Эдерсон (12).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:31, 28.12.2019.
Ўқилди: 9996 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.