“Лестер Сити” клубининг португалиялик ҳимоячиси Рикарду Перейра қишки трансфер вақтида АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин.
Daily Star нашрининг ёзишича, футболчи хизматига “Манчестер Юнайтед” клуби қизиқиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Перейра 19та ўйинда иштирок этиб, 2та гол урган.