Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Клопп "одам қилган" 12 футболчи

Баҳо:
+ | -

Юрген Клопп — айни дамда дунёнинг энг кучли мураббийси. У фаолияти давомида бир нечта клубда ишлашга улгурган ва бир неча футболчиларни кашф қилган, айримларга эса ривожланишлари учун ёрдам берган. Қуйида германиялик мутахассисга миннатдорлик билдирган футболчилар билан таништирамиз.

Садио Мане
«У ҳазилкаш одам, шу билан бирга жиддий ҳам. Қачон футбол майдонидан ташқарига гаплашсак, шахсий масалаларни муҳокама қиламиз. У менга ҳаётда нималар муҳимлиги ҳақида гапиради. Мен ана шундай ҳамма нарсани муҳокама қилиш мумкин бўлган яқин инсоним борлигидан хурсандман».

Роберто Фирмино
«Мен жисмоний, тактик ва психологик жиҳатдан яхши ишлаб муфаққафиятга эришдим. Аммо мен Клоппни мақташдан тўхтамайман. У менга майдонда ва майдондан ташқарида кўп ёрдам берди. Биз ҳар куни ундан янги нарсаларни ўрганамиз».

Илкай Гюндоган

«Мен Дортмундга кичикроқ жамоадан кўчиб ўтгандим. Биринчи олти ойда мослашишим жуда қийин бўлди. Уятчан эдим, бор имкониятимни ишга сололмасдим. Аммо Клопп ва унинг штаби менга ёрдам берди».

Вирджил ван Дейк
«Ливерпул»да Клопп билан илиқ муносабатдаман худди «Саутгемптон»да Рональд Куман билан яхши алоқада бўлганим каби. Клопп мендан максимал даражада фойдаланишни билади. У бунга танқид орқали эришади.
Қачонки ОАВ мен ҳақимда яхши гапларни гапирганида, Клопп уларнинг фикрларидан қувонмайди. менга камчиликларим борлигини айтади ва шу билан бирга кўз қисиб қўяди. УЕФА мени йилнинг энг яхши футболчиси деб топганида Юрген мазкур совринни бутун жамоа номидан қабул қилишим кераклигини айтди. Мен эса бунга розиман. У менга ўзаро ҳурмат ва масъулиятни ўргатди».

Иван Перишич
«Мен ҳеч қачон ҳимояга қайтмасдим. Мен футболда бу керак деб ўйламасдим. Клопп эса менга замонавий футбол қандай бўлишини кўрсатиб берди».

Генрих Мхитарян
«Мен Клоппдан миннатдорман. У характерим ва руҳиятим устида ишлади. У менга қандай ҳаракатланиш кераклигини кўрсатди. Мени қўллаб-қувватлади ва ҳаётга оптимистик руҳ билан қараш кераклигини уқтирди».

Пьер-Эмерик Обамеянг

«У руҳий жиҳатдан ўсиб, янги босқичга чиқишимга ёрда берди. Уни жуда ҳурмат қиламан».

Марио Гётце

«У менга профессионал футболда ҳамма нарсани ўргатган. Мен эндигина 17 ёшда эдим, фақат академияни битиргандим, холос. Клопп юқори даражага чиқишим учун етарлича имконият берди».

Роберт Левандовски
«Юргендек инсон ва мураббий билан ишлаганимдан бахтлиман. Мен ундан кўп нарса ўргандим».

Дивок Ориги

«Кўплаб жамоалар қайсидир жиҳатдан кучли, аммо тактик жиҳатдан кучли ва мухлислар билан яхши муносабатда бўладиган мураббий билан ишласанг, муваффақиятга эришиш учун сирли рецептлар керак эмас. Бундай мураббий билан кўп нарсага эришишинг мумкин».

Марко Ройс
«Юргеннинг алоҳида аураси бор, сиз билан ёқимли тарзда суҳбатлашади. Қандайдир таассурот қолдиришга уринмайди. "Боруссия"га ўтишимнинг асосий сабабларидан бири — Клопп футболчиларни қандай қилиб кучайтиришни билади. У — ўзига хос».

Трент Александр-Арнольд

«Агар у бўлмаса, нималар юз беришини билмайман. У менга имкониятлар эшигини очди ва сўраганимдан ҳам кўпроқ имконият берди».

Манба: soccernews.uz
Киритилди: 18:15, 31.12.2019.
Ўқилди: 13746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.