«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия премьер-лигасининг 21-тури доирасида бўлиб ўтган «Брайтон» ўйин (1:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бир нечта сабабларга кўра ҳафсалам пир бўлди. Биринчи бўлимда ўйин тақдирини ҳал қилишимиз керак эди, аммо биз рақибга нисбатан етарли даражада шафқатсиз бўлмадик.
Гол урдик, тўпни назорат қилдик, аммо интригани йўққа чиқара олмадик. Натижада «Брайтон»нинг ўйинда қолишига имкон бердик. Якунда эса мўъжиза-гол рўй берди. Тағинам омадимиз келди, акс ҳолда бу ўйинни бой беришимиз ҳам мумкин эди.
Ўйин сўнгида ҳар иккала жамоа бир хил тактикада ўйнади, лекин рақиб яхшироқ ҳаракат қилди. Руҳан тушкунликка тушмаслигимиз керак.
Барқарорлик етишмаётгани хавотирга солади. Бунга эътибор қаратиш керак. Бу ўйинни таҳлил қиламиз. Биз бир очкони қўлга киритдик, аммо ўйиндан қониқмадим», – деди Лэмпард.