«Вулверхэмптон» ярим ҳимоячиси Адама Траоре келажакда «Реал» ўйнаш истаги борлигини маълум қилди.
Ўзининг танаси ҳақида
«Мен штанга билан шуғулланмайман. Бунга ишониш қийин, аммо мен ортиқча ҳеч нарса қилмайман. Бу генетика. Мен залда ишлайман, аммо кўкрак қафаси бўйича эмас. Акс ҳолда вазн йиғаман».
«Реал» ва «Барса» ҳақида
«Агар «Барселона»дан таклиф тушмаса, мен «Реал»га ўтишим мумкин. Бундай вариантни истисно қилмайман».
«Барселона»дан кетиши ҳақида
«Қандайдир тушунмовчилик юз берганди. Менга ёқмайдиган нимадир рўй берганди, аммо буни ошкор қилмайман».
23 ёшли футболчи «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2004-2013 йилларда "Ла Масия"да тарбияланган бўлса, 2013-2015 йилларда "Барселона Б"да ўйнаган. Шундан сўнг Англия премьер-лигасига кўчиб ўтган.