Кириш Регистрация
06/01 16:00 Вьетнам 2-0 Иордания
06/01 19:00 Саудия Арабистони 1-0 Қирғизистон
06/01 19:00 Пиза 0-3 Комо
06/01 22:00 Лечче 0-2 Рома
07/01 00:45 Сассуоло 0-3 Ювентус
07/01 01:00 Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
07/01 16:30 Япония 5-0 Сурия
07/01 16:30 Жанубий Корея 0-0 Эрон
07/01 19:00 Ўзбекистон 0-0 Ливан
07/01 21:30 Қатар - БАА
07/01 22:30 Болонья - Аталанта
07/01 22:30 Наполи - Верона
08/01 00:30 Борнмут - Тоттенхэм
08/01 00:30 Брентфорд - Сандерленд
08/01 00:30 Кристал Пэлас - Астон Вилла
08/01 00:30 Эвертон - Вулверхэмптон
08/01 00:30 Фулхэм - Челси
08/01 00:30 Манчестер Сити - Брайтон
08/01 00:45 Парма - Интер
08/01 00:45 Торино - Удинезе
08/01 00:45 Лацио - Фиорентина
08/01 01:15 Бёрнли - Ман. Юнайтед
08/01 01:15 Ньюкасл - Лидс
08/01 16:30 Австралия - Таиланд
08/01 19:00 Ироқ - Хитой
08/01 22:30 Кремонезе - Кальяри

Мессими? Роналдуми? Йўқ, Златан!

Баҳо:
+ | -

Бу ҳақда кўп гапирмоқчи эмасман. Шунчаки қисқагина фикрим бор.

Роналду билан Мессини таққослаш бугунги кунда урфдан қоляпти. Чунки бугун бу рақобат аввалгидек долзарб эмас.

Нега бу ҳақда сўз очдим? "Ювентус"нинг янги футболчиси "Месси Роналдудан кучли", деди. Табиийки, Турин клубига Роналду туфайли мухлислик қилаётганлар бу футболчига нисбатан салбий тасаввурни ҳам шакллантиришга улгуришган. Ёки бошқа бир футболчи Криштиану ёки Мессидан бирини устун қўйса, ҳали ҳам «гўрига ғишт қалашга» тушамиз. Энди шарт эмас.

Ўз ўрнида бугун мен ушбу рақобатни эсдан чиқардим, ҳеч кимга мухлислик қилмайман, гарчи ўз вақтида тарози паллам Роналду бироз ён босган эса-да...

Айтмоқчи бўлганим, бугун Роналду — Месси рақобати бир-биримиз билан тортишадиган даражада аҳамиятга эга эмас. Бугун Месси жарима зарбаларидан голлар уряпти, бугун Роналдуда бундай жиҳат сустроқ.  Бугун Месси Роналду каби бош билан зарба бера олмайди, пенальти тепиш борасида ҳамон Криштианудан ортда. Айтганча, Роналдуни "Пенальду" деб устидан куладиганлар бор. Ваҳоланки, "Пенальду" бўлиш ҳам ҳар кимга эмас. Биз қайси футболчини устун қўймайлик, юқоридаги фактлар ўзгармайди.

 Ўз ўрнида Роналдунинг "Реал"га ўтиши Месси билан ўртасида жиддий рақобат келтириб чиқарганди, чунки Месси "Барселона"да ўйнарди. Тушундингиз-а? Роналду ва Мессининг рақобати кучайишига "Барселона" ва "Реал"нинг рақобати ҳам туртки бўлди. Агар ўшанда Роналду "Валенсия" ёки "Севилья"га ўтганида рақобат бунчалик бўлмасди.

Хулосам шу: Роналду "Ювентус"га кетди. Стоп! Рақобат ҳам сусайди. Фақат буни сиз ҳам ҳис қилинг. Бу ёғига Месси ҳам, Роналду ҳам эмас, футбол, тоза, самимий футбол...

Яхшироқ эътибор беринг, айни дамда футбол оламида бу икки футболчидан ҳам муҳимроқ воқеалар содир бўляпти. Карло ота АПЛга келиб, рақобатни янада кучайтирди. Златан А серияда. Айни дамда А серияда унга бўлган қизиқиш бир пайтлар Роналдуга бўлган қизиқишдан кам эмас. Ҳозир «Милан»даги Златан «Барселона»даги Месси ёки «Ювентус»даги Роналдудан кўпроқ эътиборни тортяпти.

Ўзимга келсак, шахсан мен учун бугун "Роналду" — "Месси" рақобатидан кўра "Лестер"нинг қайта ёзаётган эртаги муҳимроқ... Агар «эртак» охиригача ўхшаса…

 

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:35, 04.01.2020.
Ўқилди: 5998 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Европада Қозоғистон ва Ўзбекистондан чиққан футбол истеъдодлари баҳоланди [2854]

“Бир соат давомида умуман гапирмади” — Ҳабиб Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди (фото) [2647]

Transfermarkt 2025 йилда трансфер қиймати энг кўп ошган ўзбекистонлик футболчилар рейтингини эълон қилди [2564]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-январь куни 6 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2372]

Таниқли мураббий "Манчестер Юнайтед"да текинга ишлашга тайёр [2179]

U-23 Осиё кубоги старт олди: 6 январь кунги ўйинларда қайд этилган натижалар [1863]

Месси фаолиятини якунлагандан кейин нима иш билан шуғулланишини айтди [1811]

Африка кубоги. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди [1790]

«Манчестер Сити»нинг янги юлдузи қачон жамоа учун тиббий кўрикдан ўтиши маълум [1643]

Флетчер: "Мен дарҳол сэр Алекс Фергюсонга қўнғироқ қилдим" [1641]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.