Испания чемпионатининг 19-тури доирасида бўлиб ўтган «Барселона»га қарши ўйинда «Эспаньол» мухлислари (2:2) Пикени ҳақорат қилишди.
Мазбон жамоа ишқибозлари 2018 йилда бўлгани каби: «Пике – эчки, Шакиранинг думи бор, сенинг ўғлинг Вакасо бошқа инсондан», дея бақиришди.
Шундан сўнг Пике бу борадан бош ҳакам Карлос дель Серро Грандага маълум қилди, аммо мадридлик рефери бу ҳолатни қайдномада акс эттирмади.
Ла лига ушбу ҳақорат борасида Испания қироллик футбол федерациясига маълумот бермоқчи. Бундай ҳолатда «Эспаньол» жазоланиши мумкин.
2016 йилда «Эспаньол» мухлислари "Шакира ҳаммага тегишли" дея бақириб, баннер кўтаришгани учун клуб 24 000 евро мидқорида жаримага тортилганди.