Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Дуглас Коста “Ювентус”ни тарк этадими?
“Туриннинг “Ювентус” жамоаси ярим ҳимоячиси Дуглас Костанинг келжаги савол остида турибди. “Зебралар” бразилиялик футболчини жамоада олиб қолишдан чўчимоқда”-деб хабар тарқатмоқда “Calciomercato” нашри.
Манба берган маълумотларга қараганда, клуб Дугласнинг жароҳатларга ўралашиб қолганидан хавотирга тушмоқда. Дарҳақиқат, ушбу мавсумнинг катта қисмини жароҳати боис ўтказиб юбораётган ярим ҳимоячи ҳалиҳамон клубга ёрдам бера олмаяпти.
Турин супер клуби ўз футболчисини келаси мавсумгача кузатишга қарор қилди. Агар ундаги жароҳатлар сони камаймаса, клуб унинг ҳизматларидан воз кечишга тайёр. Айни дамда Костанинг ҳизматларига Лондоннинг “Челси” ва Донесткнинг “Шахтёр” қизиқиш билдирган.
“Ювентус” Жаннинг нархини эълон қилди
“Юве” ўз ярим ҳимоячиси Эмре Жаннинг трансфер нархини эълон қилди. Бу ҳақида клубнинг расмий сайти хабар бермоқда. Унга кўра, жамоа германиялик футболчи билан 35 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр эканлигини маълум қилган.
Футболчи учун “Тоттенҳем”, “Бавария”, “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед” сингари жамоалар курашга кирган бўлсада, ярим ҳимоячининг ўзи Германияга қайтишни истамоқда. Шунга қарамай, клуб қишда германиялик футболчининг ўрнини тўлдира оладиган футболчини топа олмаса, Эмрени қишда сотмоқчи эмас.
“Манчестер Юнайтед” “Наполи” футболчиси билан қизиқб қолди
Неаполнинг “Наполи” клуби футболчиси Фабиан Руиз учун кураш олиб бораётган жамоалар сони яна биттага ортди. “Қизил иблислар” скаутлари футболчини стадионда туриб кузатишга ҳам улгурган. Маълумотларга қараганда, ингилиз клуби испаниялик футболчини қишки трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Трансфермаркет портал футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда. “Наполи” ҳам ўз футболчисини бундан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Фабианнинг ўзи испанияга қайтишни кўпроқ истаёган бўлсада, уни харид қилишни истаган “Барселона” ва “Реал Мадрд” “Наполи”га 60 миллион евро тўлашни истамаяпти.
Жереми Бога олдида 3 та вариянт мавжуд
Италиянинг камтатин “Сассуола” клуби футболчиси Жерими Бога қишки трансферлар чоғида ўз жамоасини алмаштирадиган бўлди. Бу ҳақида таниқли “Гоал.cом” нашри хабар бермоқда.
Футболчининг кейинг жамоаси бўлиш кутилаётган 3 та клубдан бирини трансфер ойнаси ёпилгунига қадар уни харид қилиши кутилмоқда. Бу жамоалардан бири “Интер” бўлса, қолганлари АПЛнинг “Брайтон” ва “Eвертон” жамоаларидир. Ҳозирча, танлов қайси жамоа фойдасига ҳал бўлиши номаълумлигича қолмоқда. Жереми асли “Челси” клуби тарбияланувчиси ҳисоблансада, Лондон клуби сафида атиги битта расмий учрашувда майдонга тушган холос.
Eслатиб ўтамиз, мавсум бошида футболчини “Наполи” харид қилишни истаганидан хабарингиз бўлса, ажаб эмас. Неапол жамоасининг 25 миллион евролик таклифига рад жавобини берган “Сассуоло” янги ижрочиларни харид қилиш учун Богани сотишга қарор қилди.
Лемар АПЛга йўл олиши мумкин
Амалдаги жаҳон чемпиони Томи Лемар ўз фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Айни дамда унинг ҳизматлари билан Лондоннинг “Тоттенҳем” клуби жиддий қизиқиб қолган. Тҳе Индепендент "The Independent" нашри берган хабаралрга кўра, футболчи учун “шпорлар” таклиф тайёрлашмоқда. Унга кўра, Лондон жамоаси Лемарни 6 миллион эвазига сотиб олиш шарти билан ижарга олишни мўлжаллашмоқда. Агарда, Лемар АПЛда ўзини кўрсата олса, мавсум сўнггида “Тоттенҳем” унинг шартномасини 60 миллион евро эвазиг сотиб олади.
Лемарнинг ўзи тезроқ жамоасини алмаштиришни истамоқда. Гап шундаки, “Атлетико Мадрид”да франсиялик футболчи етарлича ўйин амалиётисиз қолаётганидан норози.
Eслатиб ўтамиз, футболчини аввалроқ “Арсенал”, “Наполи” ва “Боруссия Дортмунд” жамоаларидан бирига ўтиши таҳмин қилинаётган эди.