Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Испания суперкубоги. «Реал» финалга чиқди

Баҳо:
+ | -1

Испания суперкубоги ярим финалидан ўрин олган «Валенсия» ва «Реал» клублари ўртасидаги ўйин якунланди.

Баҳснинг 16-дақиқасида Тони Кроос "кўршапалаклар" дарвозаси томон белгиланган бурчак зарбасидан тўғридан-тўғри дарвозани ишғол қилди. Посбон ўз дарвозасини тарк этиб, ҳимоячиларга кўрсатма бераётганини кўрган германиялик посбон дарвоза томон дарҳол айланма зарба берди. "Валенсия" посбони Жауме Доменек тўпга ташланишга уринди, аммо кеч қолди.

Биринчи бўлим тугашига 6 дақиқа қолганида мадридликлар фарқни иккитага оширишди. Карвахаль жарима майдонига кираётган Вальвердега узатма берди. Федерико эса жарима майдони марказидаги Модрични тўп билан таъминлади. Луканинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтган бўлса, Исконинг зарбасини ҳеч ким қайтара олмади — на ҳимоячи, на дарвозабон.

Орадан икки дақиқа ўтиб Иско жамоасининг учинчи голини уриши мумкин эди. Аммо бурчакдан етказилган узатмага футболчи бош билан берганидан сўнг тўп устунга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлим ўрталарида эса Лука Модрич рақиб жарима майдони ичида ҳимоячининг таъқиби остида бўлишига қарамай, оёғининг ташқи томони билан зарба бериб, дарвоза бурчагини забт этди.

Ўйин тақдири амалда ҳал бўлганидан кейин мадридликлар ўз ўйинларини бироз сусайтиришди. "Валенсия" эса бундан фойдаланиб, рақиб дарвозаси томон босимни оширди. Уларга сўнгги зарбаси бериш жиҳати етишмади. Фақатгина қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам видеотакрорни томоша қилгач, "Реал" дарвозаси томон пенальти белгилади. Парехо кучли зарба билан битта жавоб тўпини рақиб дарвозасига жойлади.

Шу тариқа, 12 январь куни бизни қизиқарли учрашув кутиб турибди: ё "эл-класико", ёки Мадрид дербиси.

Испания суперкубоги, ярим финал
Валенсия – Реал Мадрид 1:3 (0:2)
Голлар: 0:1 – 15 Кроос, 0:2 – 39 Иско, 0:3 – 65 Модрич, 1:3 – 90+2, пенальти Парехо.
Валенсия – Доменек, Гарай, Гайя, Габриэл Паулиста, Васс, Коклен (Собрино, 83), Кондогбиа (Макси Гомес, 58), Парехо, Солер, Ферран Торрес, Гамейро (Черышев, 70).
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Карвахаль, Менди (Марсело, 71), Варан, Модрич (Хамес, 77), Иско, Каземиро, Кроос, Вальверде, Йович (Мариано Диас, 83).
Огоҳлантириш: Каземиро (88).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:50, 09.01.2020.
Ўқилди: 7854 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик