Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Дилшод Саитов: «Бизни дуо қилиб туринг»

Баҳо:
+ | -

Айни дамда ОТЖ сафида Таиландда бўлиб турган «Насаф» жамоаси футболчиси Дилшод Саидов билан кичик суҳбат уюштирдик.

— Гуруҳимиздаги вазиятга қандай баҳо берасиз?
— Очиғи, имкониятларимиз яхши деб ҳисоблайман. Жанубий Кореяни ҳурмат қиламиз, бироқ сира қўрқмаяпмиз.

— Жамоанинг машғулотлар тартиби қандай?
— Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда. Ҳар куни икки маҳал машғулот ўтказамиз. Асосий мақсадимиз жисмоний ҳолат борасида мусобақада энг кучли жамоа бўлиш. Бундан ташқари, барча футболчилар ўзи устида тинмай ишламоқда.

— Айни дамда олимпия жамоамизнинг етакчиси ким?
— Бизда биринчи ўринда жамоавий ўйин туради. Бундан ташқари, барчамиз ўз клубларимизда лидер футболчилармиз. Ўз етакчилик қобилиятларимизни жамоавий ўйинни шакиллантиришга қаратганмиз десам, адашмаган бўламан.

— ОТЖнинг мусобақадаги асосий мақсади нима?
— Албатта, чемпионлик.

— Жанубий Корея билан мусобақа олдидан ўртоқлик учрашувида иштирок эдинглар. Хўш, бу кимнинг фойдасига ишлайди?
— Менимча бунинг яхши томонлари бироз кўпроқ. Иккала жамоа ҳам бир-бирини яхши ўрганиб чиққан. Ўйин давомида улар ҳам худди биз каби эҳтиёткор футбол намойиш этади.

— Захирада қолаётган йигитларнинг кайфияти тушиб кетмайдими?
— Асло йўқ. Биз захира ўриндиғида бўлсакда, жамоамизнинг бошқачароқ услубга ўтишни истаганда қўл келишимиз мумкин. Мураббий барчасини инобатга олиб футболчиларни жамлаган. Боз устига, ОТЖда рақобат жуда кучли. Барчасини мураббий ҳал этади ва биз унинг сўзларини доиммо ҳурмат қиламиз.

— Ҳаёт-мамот учрашуви олдидан мухлислар ва stadion.uz уқувчиларига тилакларингиз бўлса, марҳамат.
— Биринчи навбатда, халқимиз бизни дуо қилишини ва охиригача қўллаб-қувватлаб туришини илтимос қилиб қоламан. Айни дамда уларнинг бизга бўлган ишончи жуда муҳим. Ушбу мусобақада уларни хурсанд қилиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилишга ваъда берамиз. Шу ўринда stadion.uz ижодкорларига ҳам омад тилаб қоламан.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:30, 13.01.2020.
Ўқилди: 5123 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик