2019 йилги имавсумда “Андижон” жамоасида ўйнаган сербиялик ҳимоячи Радосав Алексич ўз юртидаги маҳаллий журналистга интервью берди.
- Мен илк бора ўз уйимдан йироқ ўйнашга ва тил борасида умуман бегона давлатда ўйнадим. Мен жамоада серб миллатига мансуб ягона футболчи эдим ва тил борасида бироз муаммоларга дуч келдим.Шунга қарамасдан, Ўзбекистонда илиқ таасуроотларга эга бўлдим.Аввалига менга ишонч билдиришмади ва кўплаб учрашувларда майдонга тушмадим. Лекин кейинчалик мураббий алмашганидан сўнг, янги келган мураббий менга ишонч билдира бошлади ва ҳаммаси ўз жойига тушди ва асосий таркибда мунтазам иштирок этиб келдим. Жамоанинг асосий мақсади Суперлигада жон сақлаб қолиш эди ва биз якунда буни уддалай олдик, шу сабабли, бу мавсумни мен одамли ўтди деса бўлади, - деди “Ослободженье” нашрига берган интервьюсида.
- Ўзбек футболи ва савияси ҳақида айтадиган бўлсам, у ердаги шароитлар аъло даражада. Стадионлари, майдонлари ажойиб. Суперлиганинг савияси бизнинг Премьер-лиганикидек. Мамлакатда «Пахтакор» ва «Локомотив» каби гранд жамоалар бор, қолган жамоаларнинг савиялари деярли бир хил. Стадионга ташриф буюрадиган мухлислар сони ҳам кўп, айрим стадионлардаги муҳит шунчаки супер. Мен ўйнаган жамоанинг ҳар бир уй учрашувида камида 7000-8000 нафар мухлис ташриф буюрарди.
- “Андижон” жамоаси билан тузилган шартномам ўз якунига етди ва эркин агентга айландим. Мен “Андижон” жамоасида ўйнаб юрган пайтларимда маҳаллий клубларнинг бир нечтасидан таклифлар бўлганди, лекин улар билан мавсумдан кейин гаплашишимизни, “Андижон” жамоаси билан шартномам борлиги ҳақида айтган эдим. Мен хорижда яна бир ёки икки йил ўйнамоқчи эдим. Агар яхши таклифлар бўладиган бўлса, у ҳолда Ўзбекистонга қайтишим мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Радосав Алексич “Андижон” жамоасига қадар “Славия”, “Зриньск”, “Травника”, “Крупы”ва“Радник”(Босниява Герцеговина) клубларида тўп сурган.