Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Хайрулла Ҳамидов: «Ҳаммаси сценарий остида кетяпти»

Баҳо:
+ | -1

Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов Ўзбекистон ОТЖнинг Жанубий Кореяга қарши ўйинидан сўнг жамоанинг Осиё чепионатидаги иштироки ҳақида фикр билдирди.

– Ҳаммаси сценарий остида кетяпти: Фурор кўтариб чиқиш яхшимасди плей-оффга, устида ишламай қўярди олимпия жамоамиз. Энди жимгина, ҳеч қандай пафоссиз тараддуд кўради Друлович.

Мана шунақа танқидий руҳга сабаб ўйин гуруҳнинг охирги ўйини бўлгани янада яхши. Плей-оффда ёмон ўйнагандан кўра.

Кейин эътибор беряпсизми, Эрон билан яхши чиқмаган ўйинимиз йигитларга масъулият юклаганди - Хитойни эзиб ташлашди. Яхши ўйиндан сўнг бирдан "эркаланиш" бошланди. Яна ўша Эрондан кейинги ўйин сингари хулоса чиқаришади, деб умид қиламиз.

Фақат, йигитлар, плей-оффдаги ҳамма ўйинда яхши ўйнаш керак. У ерда биринчи ва учинчи ўйинимиз йўқ. Барчаси финал мақомида.

Омад!!!

Манба: Хайрулла Ҳамидов телеграм канали
Киритилди: 20:19, 15.01.2020.
Ўқилди: 12104 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик