«ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини АПЛда давом эттиришга тайёр.
"Manchester Evening News"нинг ёзишича, 32 ёшли футболчи ўз хизматини "МЮ"га таклиф қилди. У инглиз клубига текинга ўтишга тайёр. Маълумот учун, Каванининг шартномаси 30 июнда тугайди ва у эркин агентга айланади.
Кавани "ПСЖ" билан шартномани узайтирмади.