Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хуршид Ғиёсов “қалдирғочлар” сафини тарк этди. Бу ҳақда футболчининг ўзи сайтимиз мухбирига маълум қилди.
Футболчининг айтишича, катта эҳтимол билан у Жанубий Корея чемпионатида тўп суради. Ғиёсов қайси клубга ўтаётганлигини очиқламади.
Эслатиб ўтамиз, Ғиёсов 12та гол билан ўтган мавсум “Бунёдкор”нинг Суперлигадаги тўпурарига айланган эди.