Кириш Регистрация
25/09 17:00 Андижон 2-1 Бухоро
25/09 17:00 Металлург 2-2 Локомотив
26/09 18:00 Навбаҳор - Насаф
26/09 18:00 АГМК - Қизилқум
27/09 16:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
27/09 17:00 Машъал - Сурхон

“Манчестер Юнайтед”ни кучайтириши мумкин бўлган 5 футболчи

Баҳо:
+ | -

Сўнгги 30 йил давомида футбол шохсупасидан тушмай келган жамоанинг айни дамдаги аҳволи ҳеч кимга сир эмас. Клуб секин-асталик билан ўртамиёналар қаторидан жой олиб келмоқда. Бундай вазиятда тўғри йўлга қўйилган трансферлар орқали муаммоларни бир мунча бартараф этиш мумкин. Бугун “қизил иблислар”ни кучайтиришга қодир бўлган футболчилар билан қисқача танишиб ўтамиз.

Бруно Фернандеш ("Спортинг")

Португалиялик футболчи деярли бир оёғи билан “Манчестер Юнайтед” футболчисига айланиб бўлди. Клуб бежизга майдон марказини кучайтирмаяпти. Айни дамда, “қизил иблислар” классик 10-рақам эгасига жуда муҳтож. Бу позитсия учун Кристиан Эриксон ва Бруно Фернандешлардан бири ҳарид қилиниши таҳмин қилинаётган эди. Катта эҳтимол билан бу “Тоттенҳем” ўз рақобатчисини кучайиб кетмаслиги учун ҳам Эриксенни АПЛ жамоаларига сотмасликка ҳаракат қилади. Шундай экан, Бруно энг мақбул вариянтга айланмоқда. Қаҳрамонимиз қаторасига учта мавсумдан бери жуда ёрқин ўйин намойиш этиб келмоқда. Боз устига, у катта клублар нафасини олмаган футболчи. Португалиялик футболчи Манчестерга кўчиб ўтса, бундан икки томон ҳам бирдек наф кўришига Шубҳам йўқ.

Фабиан Руиз ("Наполи")

Жамоанинг ҳужумдаги ҳаракатларини ранг-баранг қилишга қодир футболчи сифатида аввалига “Лестер” футболчиси Меддисон нишонга олинган эди, бироқ “тулкилар” футболчиси музокаралардан ҳам бош тортгач, “Манчестер Юнайтед” эътиборини “Наполи”нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Фабиан Руизга қаратди. Афсуски, ингилизлар расман футболчи учун кураш олиб боришаётган бўлишсада, имкониятлари у қадар юқори эмас. Фабиан ўзи учун Испания ёки Италия клубларидан бирини танласа керак. Футболчи АПЛнинг шиддатида йўқолиб қолишдан ҳавфсирмоқда. Бундан ташқари, уни қўлга киритишни истаган “Барселона” ва “Реал Мадрид” учун “Манчестер Юнайтед”дан фарқли ўлароқ 80 миллион евро муаммо туғдирмайди. Агарда, Руизни илиб кетишни уддалашса, бу Манчестернинг қизил томони учун катта наф келтириши аниқ. Бу трансфер қолганларидан фарқли равишда жуда жумбоғли кўринмоқда.

Жек Грилиш ("Астон Вилла")

“Манчестер Юнайтед”нинг янги 10-рақам эгаси бўлиш учун даъвогалрдан бири. “Астон Вилла”нинг етакчиси Эшли Янг сингари ўзининг гуллаган даврларини “қизил иблислар”га бағишлаши мумкин. Бирмингем шахрининг биринчи рақамли футболчиси ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Воқеалар ривожи шу кетишда “Астон Вилла”нинг чемпионшипга йўл олишига ишора қилмоқда. Агарда, жамоа ўз ўрнини сақлаб қолишни уддалай олмаса, Грилишнинг ҳам клубда қолишидан ҳеч қандай наф йўқ. Шундай экан, Грилиш “қизил иблислар” томонидан сотиб олинадиган бўлса, бу ёзда амалга ошади. Ҳозирча Бирмингемлик йигит ўз қишлоғида биринчи бўлиб тураверсин!

Ришарилсон ("Эвертон")

Сулшернинг жамоа заҳира ўриндиғидан кўнгли тўлмаганича бор. Жамоани тарк этган Лукаку ва Алекс Санчесларнинг ўрнини бошқа футболчилар билан тўлдиришнинг иложи бўлмади. Шу сабабли, мураббий ўйин давомида турли схемаларда ҳаракатланишга қийналмоқда. Решфорд ва Марсьял эса, тиғиз тақвим сабабли барча учрашувда ҳам 100 фоиз куч билан ўйнашга қодир эмас. Бу муаммога “Эвертон” ҳужумчиси Ришарилсон ажойиб ечим вазифасини ўтаб бериши мумкин. Ҳужумда универсал бўлган бразилиялик креатив футбол ўйнайди. Уни қўрқмасдан янги 7-рақам деб эътироф этишимиз ҳам мумкин. Қанотларда, ҳужумчи ортида ва хатто ярим ҳимояда ҳам бирдек фаоллик кўрсатувчи Ришарилсоннинг трансфери “қизил иблислар” учун 70 миллион еврога аялниши мумкин. Мухлислар томонидан узоқ кутилган 7-рақамнинг эгаси учун 70 миллион евродан воз кечиш улкан таваккал бўлмаса керак. Қисқача қилиб айтганда ажойиб трансфер бўлиши мумкин!

Эдуардо Камавинга (Ренн)

Замонавий футболдаги энг кўзга кўринган тинейжерлардан бири. Айни дамда уни қўлга киритиш учун кураш мавжид бўлишига қарамай, жамоа камида 10 йил муддат давомида ажойиб ярим ҳимоячига эга бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Камавинга чинакам стратегик трансферга айланиши мумкин. Клуб уни сотиб олади ва мураббийлар клубнинг ўйин фалсафаси билан уни катта футболга олиб киришади. Футбол тарихида бундай трансферларнинг деярли 70 фоизи ижобий натижа берганидан хабарингиз бор.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:22, 17.01.2020.
Ўқилди: 13028 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.