Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Хайрулла Ҳамидовдан анонс: Лопетегининг ҳам «Реал» билан ўзига яраша ҳисоб-китоби бор

Баҳо:
+ | -

18 январь Қироллик клуби Ла лига доирасидаги 20-тур учрашувини “Севилья” билан ўтказади. Кучли тўртликда бораётган клублар ўртасидаги баҳс ҳамиша шиддатли кечади.

“Реал” учун мотивация етарли: Асло ва асло қўшҳокимликдан қолиб кетмаслик ва ўз ғалабаси билан таъқибчиси бўлмиш “Севилья”дан саккиз очкога ўзиб кетиш!

Севильяликлар учун эса, табиийки, “Реал”га етиб олиш учун уч очко зарар қилмасди. Шунингдек, бош мураббий Лопетегининг ҳам Қироллик клуби билан ўзига яраша ҳисоб-китоби бор.

Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, меҳмонларга у қадар ҳавас қилолмаймиз. Чунки “Бернабеу”да “Севилья” охирги марта 2008 йили енгган экан. Лекин бу мавсум уйидаги ўйинларига қараганда меҳмонда яхшироқ ўйнаяпти.

 Хуллас, қайсидир факт уларнинг қўлидан ушлайди эртага.

Кайфият борасида “Реал” устун, албатта. Зидан шогирдлари йилни Суперкубок билан бошлашди. Ҳордиқ ҳам етарлича бўлди. Бу пайтда Лопетеги жамоаси камтар “Эскобедо”ни кубок баҳсида мағлуб этди.

Мадридликлар таркибида ўйинни Вальверде ўтказиб юборади – суперкубок финалидаги қизил карточка ушбу учрашувга ҳам ўз таъсирини ўтказган. Азар ва Асенсио ҳали қайтмаган. Қолганлар жойида.

Томоша қилишли вақт – 20:00! Бирга кузатамиз, азизлар!

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 06:55, 18.01.2020.
Ўқилди: 4798 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.