Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

РПЛнинг 2019 йилдаги энг омадсиз трансферлари

Баҳо:
+ | -

Россиялик мухлислар томонидан йилнинг энг омадсиз хариди деб эътироф этилган футболчи ҳақида аввалги мақолаларимизда ҳам тўхталиб ўтган эдик. Бугун Малком сингари ортда қолган йилда РПЛнинг омадсиз трансфери деб эътироф этилган бир нечта харидларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Эльмир Набиуллин (Россия)

Ёзда “Зенит” жамоасидан “Сочи”га кўчиб ўтган футболчи Россиядаги энг кучли қанот ҳимоячиларидан бир эди. Афсуски, рақобатда Кришитони енга олмаган ҳимоячи жамоасини ўзгартиргани унинг зарарига ишлади. “Сочи” ёш ва иқтидорли футболчи учун 3 миллион евродан воз кечгани учун ҳали узоқ вақт афсусланиши аниқ.

Андре Шюррле (Германия)

 

Немис Россия чемпионатини кўтаринки кайфиятда бошлаган бўлсада, соғлиғидаги муаммолар сабабли бир фурсат ўйиндан ташқарида қолди. Москваликлар томонидан 1 миллион евро эвазига харид қилинган амалдаги ЖЧ ғолиби ўзидан кутилган даражани намойиш эта олмаяпти. Гап Андре учун “Боруссия”га тўланган пулларда эмас, у томонидан оқланмаган ишончда!

Резиуан Мирзов (Россия)

 

“Ростов”даги ажойиб стартдан сўнг, “Спартак” томонидан 4 миллион евро эвазига сотиб олинган футболчидан бош мураббийнинг умиди катта эди, бироқ Мирзов тобора кераксиз футболчига айланиб бормоқда. Айни дамда футболчининг трансфермаркет порталидаги нархи ҳам унинг ўйини сингари кескин тушиб кетди.

Реми Кабелья (Франция)

Мавсум бошида “Краснодар” франсиялик футболчининг трансфери орқали янги даражага кўтарилмоқчи эди. Кўплаб мутахассислар томонидан жамоанинг янги етакчиси бўлиши башорат қилинган Реми ўз соясида қолиб кетди. Афсуски, клуб ярим ҳимоячи учун 12 миллион евродан воз кечди. Бу пулларга бир нечта иқтидорли ёшларни жамоага жалб этиши мумкин эди. Нима ҳам дердик, чинакам омадсиз трансфер!

 

Гуус Тиль (Голландия)

“Спартак” жамоаси тарихидаги энг қиммат трансферга айланган голландиялик футболчи учун мавсум яхши бошланган эди. Майдонда тўп учун кескин кураш олиб бораётган Гус тезда мотиватсияни йўқотиб қўйди. Клуб тепасига Тедеска келгач, унга майдонда жой топилмай қолди. 18 миллион евро эвазига сотиб олинган футболчининг имкониятлари ҳақида узоқ сўзлашдан фойда йўқ. “Аз” клубида келажаги порлоқ деб таъриф берилган Тиллнинг Россияга сафари жуда ҳам омадсиз келди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:44, 19.01.2020.
Ўқилди: 3422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.