Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

АПЛ. «МЮ» бу сафар «Ливерпуль»га қаршилик қила олмади (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» рекордни янгилашда давом этади. Мерсисайдликлар дастлабки 22та ўйиннинг 21тасида ғалаба қозониб, битта дуранг қайд этишди.

Клопп жамоаси ўша битта дурангни "Олд Траффорд" қайд этган эди. Жамоа бугун ўз уйида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди.

Баҳснинг 14-дақиқасида ҳисоб очилди. Бурчакдан етказилган узатмани Виржил ван Дейк бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Тўп назорати ва хавфли вазиятлар бўйича устунлик "Ливерпуль" томонида бўлган бўлса-да, Сульшер голга тортадиган бир нечта вазиятлар яратишди. Жумладан, учрашувнинг 41-дақиқасида Перейра 2 метрдан тўпни дарвозага бура олмади.

Мезбонлар иккинчи тайм бошида ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишлари мумкин эди. Аммо Хендерсоннинг 16 метрдан йўллаган зарбаси натижасида тўп устунга тегиб қайтди. Орадан кўп ўтмасдан Марсиал ажойиб имкониятни кўкка совурди. Антони Перейра билан "девор" жарима майдонига кириб борди ва яккама-якка вазиятда дарвозагача 7-8 метрлардан ноаниқ зарба берди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда "МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо мезбонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Муҳаммад Салоҳ яккама-якка вазиятда Давид де Хеани доғда қолдирди — 2:0.

Шу тариқа, "Ливерпуль" ўз очколарини 64тага етказиб, битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда "Манчестер Сити"дан 16 очкога илгарилаб кетди.

АПЛ, 23-тур
ЛИВЕРПУЛЬ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД - 2:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 14 ван Дейк, 2:0 – 90 Салоҳ.
Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, Гомес, Александер-Арнолд, ван Дейк, Хендерсон, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 66), Вейналдум, Мане (Фабиньо, 83), Фирмино (Ориги, 83), Салоҳ.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Линделеф, Уильямс (Гринвуд, 74), Шоу (Диогу Далот, 87), Матич, Джеймс, Фред, Перейра (Мата, 74), Марсьяль, Магуайр.
Огоҳлантиришлар: Матич (8), Де Хеа (25), Шоу (72), Салоҳ (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:22, 19.01.2020.
Ўқилди: 6692 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.