Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Конор ғалабани кимга бағишлади?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

19-январ тонгида узоқ танаффусдан сўнг октагонга қайтган Конор Макгрегор Доналдь Серронени 40 сонияда мағлуб этганидан хабарингиз бор. Ҳозир Ирландиялик жангчининг ғалабадан сўнг берган интервьюсини эътиборингизга тақдим этамиз.

Ҳабибдан учралган мағлубиятдан сўнг сен учун ғалаба нимани англатади?

Тер тўкиб меҳнат қилиш ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Мен бугун ўзимни ва жамоамнинг меҳнатини юзага олиб чиққанимдан хурсандман. Ўзим ўрганиб қолган нарсаларга қайтиш жуда ёқимли бўляпти.

Елкангдан тоғ ағдарилгандек бўлдими?

Йўқ мен бундай демаган бўлар эдим. Ғалабадан мамнунман ва буни яшириб ўтирмоқчи эмасман. Ўзим билан фахрланаман.

Иккита мағлубиятдан сўнг ғалаба қозонишнинг гашти қандай?

Оғайни сен мени жаҳлимни чиқарябсан. Мени ММАда ҳеч ким “дўппосламаган”. Ҳеч қачон жангларда накаут билан мағлуб бўлмаганман. Енгилган жангларим ҳам бўлган, бироқ ўша тўқнашувларда ҳам доиммо ғалабага жуда яқин бўлганман. Мен барча рақибларимнинг юракларига қўрқув солганман.

Ҳабиб билан жангдаги мағлубиятчи?

Ҳабиб билан жанг бошқа мавзу. Мен фақат бир маротаба ўзим амалга ошираётган ишга содиқ бўлмаганман. Бу ҳам бўлса, Ҳабибга қарши жанг олдидан машғулотлар чоғида. Ҳозир бу ҳақида ўйлаб ўтиришга хожат йўқ. Айни дамда катта саҳнага қайтганимдан хурсандман.

Жангнинг бундай старт олишини кутганмидинг?

Ҳаммаси ўз-ўзидан бўлиб кетди. Мен режа бўйича уни биринчи раунддаёқ ерга қулатишим керак эди. Очиғи мендан бундай катта босимни кутмаган кўринади. У шунчаки зарбаларимдан қалқиб кетди. У оёқ зарбаси билан мени накаутга учратмоқчи эди. Мен унинг қуролини ўзига қарши қўлладим. Доналдь ажойиб жангчи. Уни мағлуб этиш осон эмас. Мен уни 40 секундда “ўйиндан чиқариб юбордим”.

Жангни аввалроқ тугатиш керакмиди?

Тўғриси, шу ҳақида ҳам ўйладим. У мувозанатни йўқотгач, қўшимча зарбаларга шу қадар берилиб кетдимки жангни тугатишлари ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ.  Шу пайт мураббийимнинг “жанг тугамагунига қадар уришдан тўхтама”,- деган кўрсатмасини эшитиб қолдим. Менимча бу узоқ вақт жанг қилмаганим учун содир бўлди.

Сенинг кейинги жангинг қачон бўлиб ўтади?

Тез орада бўлса, ажаб эмас. Сабаби, бугунги жангда деярли ортиқча куч сарф этганим йўқ. Мушакларим энергия билан тўла. Аввалроқ айтганимдек бугун оилам билан ғалабани нишонлаймиз ва яна машғулотларга қайтаман. Келаси ҳафта янги рақибим ким бўлиши борасида музокараларни ўтказишни бошлаймиз.

Жанг ёзга қадар бўладими?

Катта эҳтимол билан ёзга қадар яна бир бор октагонга чиқаман. Бу деярли ҳал этилган масала.

Ярм ўрта вазндами?

Билмадим. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Барчасини вақт кўрсатади. Жанг исталган вазн тоифасида бўлиши мумкин.

Октагонда ҳеч кимни жангги чорламадинг. Кейинги рақибинг ким бўлишини истайсан?

Улар жуда кўп. Менинг асосий вазифам ўз устимда ишлаш. Бу борада қилишим керак бўлган машғулотлар жуда кўп. Бу жанг олдидан мураббийлар катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди. Эндиликда тўлиқ тикланиб олишим керак. Айни дамда катта юкламалардан иборат машғулотларга жисмонан тайёрман. Бу спорт формамни ушлаб қолиш ва уни янада такомиллаштириш учун икки хисса ишлашга тўғри келади. Мен кўпроғига қодирман.

Танқидчиларга фикрларинг бўлса марҳамат

Мен яхшиси сукут сақлайман. Бугун фақат яхши нарсалар ҳақида бош қотиргим келяпти. Бугунги ғалабамни мендан барча юз огриб кетганида ҳам ёнимда турганлар учун бағишлайман.

Манба: TRUG MMA
Киритилди: 23:39, 19.01.2020.
Ўқилди: 6275 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.