Кириш Регистрация
16/02 00:45 Милан 1-0 Верона
16/02 01:00 Вильярреал 1-1 Валенсия
16/02 12:00 КХДР 1-2 Иордания
16/02 14:15 Яман 0-6 Эрон
16/02 16:30 Фиорентина 0-2 Комо
16/02 16:30 Саудия Арабистони 0-1 Ироқ
16/02 16:30 Индонезия 1-3 Ўзбекистон
16/02 18:00 Эспаньол 1-1 Атлетик Бильбао
16/02 19:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
16/02 19:00 Монца 0-0 Лечче
16/02 19:00 Удинезе 3-0 Эмполи
16/02 20:15 Вальядолид 0-4 Севилья
16/02 21:30 Тоттенхэм 1-0 Ман. Юнайтед
16/02 22:00 Парма 0-1 Рома
16/02 22:30 Мальорка 3-1 Лас-Пальмас
17/02 00:45 Ювентус 1-0 Интер
17/02 01:00 Бетис 3-0 Реал Сосьедад
17/02 12:00 Сурия - Япония
17/02 16:15 Таиланд - Жанубий Корея
18/02 00:45 Женоа - Венеция
18/02 01:00 Барселона - Райо Вальекано
18/02 16:30 Хитой - Австралия
18/02 16:30 Қирғизистон - Қатар

Даврон Файзиев: Юрген Клоппнинг «1001 кеча» эртаги

Баҳо:
+ | -1

Айнан шунча кун "Ливерпуль" АПЛда ютқазмаяпти. Бу такрорланмас рекорд ёки тарихий кўрсаткич эмас, унинг ўзига хос томони Клопп жамоаси гўёки рақамлар учун ўйнамаётгандек.

Бу клуб ҳақида "киллерлар", "машина", "бенуқсон механизм" каби сўзлар ҳам ишлата олмайсиз. Шунчаки жамоа футболдан ўзи ҳам завқ оляпти ва мухлисларга ҳам завқ беряпти. Рақамлар эса йўл-йўлакай ошиб бормоқда. Дейлик, баъзи инсонлар бойиш учун ҳар ишга қўл уради, кечаю кундуз тиним билмайди, қоида ва қонунларни четлаб ўтади, одамгарчилигу меҳр-оқибатни унутади, лекин якунда ўз мақсадига эришади, бойийди. Бошқа бир тоифа борки, улар шунчаки ўзи севиб қиладиган ишини аъло даражада бажаради ва йўл-йўлакай бойиб ҳам боради. Шу иккинчи тоифани эслатяпти Клопп ва унинг йигитлари.

Юзаки ҳаммаси осон ва енгил кечаётгандек. Аммо, биламизки, спортда четдан қараганда енгил кўринган ҳар қандай ҳаракат тагида оғир меҳнат ётади (ғашга тегадиган штамп гап, биламан, лекин ҳақиқат-да).

Жуда катта сири ҳам йўқ буларни. Бошида ҳимоя чатоқ эди, Виржилни олди. Дарвозабон панд берганди, Алиссон келди. Боксинг-дэй ва мавсум охирида чарчаб қолаётганди, кўпроқ ротация ишлатишни бошлади. Робин Гудга чиқариб қўйишганди, энди дуч келганни уриб келмоқда. Ҳаммаси мантиқий ва тушунарли бажарилмоқда.

Яна сабаблар кўп. Битта постга сиғмайди. Кейинга қолдираман.

Ҳа, Алиссон деганга эсга тушди, у жамоаси дарвозабонлари орасида 10 йилда биринчи бор ассист муаллифига айланди. Ундан аввал 2010 йилда Рейна Торресга голли узатма берганди.

Салоҳ эса АПЛда ўзига қарши ўйнаган 24 клубдан 23 таси дарвозасига гол урди. Фақат "Суонси" Чемпионшипга қочиб қутилган.

Мана, таҳлилий пост ҳам информативга айланиб кетти. Информацион ошхона маҳсулотимиз, нима қилса ҳам.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 07:36, 20.01.2020.
Ўқилди: 5991 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz