Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония - Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Хайрулла Ҳамидов: «Шедевр»

Баҳо:
+ | -

Шедевр асарлар бошқа асарлардан нимаси билан фарқ қилади? Замон танламаслиги билан, албатта. Ўша куннинг сиёсатидан юқори туришида...

Шу боис ҳам “қай даврда ёзилган ё қай даврда чизилган бу асар?” деб сўралади шедеврлар.

“Стэмфорд Бриж”даги кечаги баҳс ҳам шу асарлар сирасидан бўлди. Жамоалар чемпионатдаги ҳолатларини унутишди. Турнир жадвали умуман эсда йўқ эди. Бир футболчининг майдондан четлатилиши, дейсизми? Бу ҳам чикора. Ўйнаш керак, бўлди. Шедеврлар шундай ёзилади.

Ҳиссиётларга лиммо-лим кечган ўйинда мураббийларнинг чизмалари-да кўринмай кетди. Аслида четда ўйинни асабий томоша қилаётган Артета ҳам, Лэмпард ҳам биз билмаган ҳолда ўз юришларини амалга оширишмаган, дейсизми? Йўқ, уларнинг имзолари бор эди. Бироқ, улар бу асарга таъсир ўтказа оладиган даражада имзо чека олмасдилар. Портретнинг бир четидаги имзо каби илғаш мушкул қўл эди бу.

Асарнинг том маънодаги муаллифлари - майдондаги 21 футболчи, ҳа, 21 футболчи эди. Шедевр ёзиш учун телбаларча ўйнаш керак.

Жанг қаҳрамонларни туғади, деганларидек, бу ўйин икки томоннинг-да жангига айланиб кетишини кутдик. Лондон жанги деб аталди бу, ҳа.

Дербилар шунақа ўтиши керак, деган жойига рейтингнинг юқориси шу ўйинга ажратилиши керак. Сўнгги сонияларгача, сўнгги томчигача...

Ўйин соат 19:00да такроран эфирга узатилади. Мен кўриб қўймоқчиман. Чунки нима деганимни, қандай ҳислар ортида қолганимни эслай олмаяпман. Артета ва Лэмпард сингари нима бўлаётганини тушуна олмагандим кеча. Менимча, футболчиларнинг ўзлари ҳам бошқатдан кўриб чиқишса керак. Улар ҳам ўзларида эмасдилар.

Ҳа, шедеврлар шунақа ёзилади. Соат 19:00гача олимпиячиларимиз Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишса борми, Лондон жангини энг юқори ноталарга чиққан ҳис-туйғулар остида кўрамиз.

Вуҳ!!!

 

Хайрулла Ҳамидов

Манба: Хайрулла Ҳамидов телеграм канали
Киритилди: 11:13, 22.01.2020.
Ўқилди: 7063 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.